Жамият

Коронавирус: Ўзбекистонда касалланганлар кескин кўпаймоқда – кеча икки бемор вафот этди

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишЛечение больных COVID-19
Лечение больных COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Энг кўп Тошкент шаҳри ва вилоятида аниқланган. Кейинги ўринларда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Кеча, 17 апрель куни, Ўзбекистонда яна 342 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 86 680 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Наманган вилоятида, 29 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 50 нафари Тошкент вилоятида, 221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Полицейские в масках на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2021
Жамият
Ўзбекистонда карантин қоидалари яна кучайтирилади
Мамлакатда касалликдан жами 84 043 киши (+205) соғайиб кетган ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 638 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1999 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала