Оғабек Нафасов оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди

© Пресс-служба НОК Узбекистана Огабек Нафасов завоевал серебряную медаль на чемпионате Азии по тяжелой атлетике
Огабек Нафасов завоевал серебряную медаль на чемпионате Азии по тяжелой атлетике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Oбуна бўлиш
Оғабек Нафасов оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасига Осиё чемпионатидаги илк медални тақдим этди
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида -55 кг вазн тоифасида Оғабек Нафасов жамоанинг мусобақадаги илк медалига муаллифлик қилди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, даст кўтариш машқида ўзбек атлети аввалига 104, кейин 108 кг тошни ўзига бўйсундирди. Бироқ учинчи уринишда 111 кг тош унга бир оз оғирлик қилди. Аммо шунда ҳам Насафов ушбу машқда иккинчи ўринни эгаллади.
Универсиада. 7-й день. Тяжелая атлетика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2021
Тошкент оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Учала имкониятидан унумли фойдаланган қозоғистонлик Арли Чонтай (115 кг) биринчи бўлган бўлса, учликни унинг ҳамюрти Аблай Аулейханов (108 кг) якунлаб берди.
Эркаклар 55 кг (даст кўтариш)
1. Арли Чонтай (Қозоғистон) – 115 кг;
2. Оғабек Нафасов (Ўзбекистон) – 108 кг;
3. Аблай Аулейханов (Қозоғистон) – 108 кг.
Силтаб кўтариш машқини Оғабек 132 кг билан якунлади. Афсуски, қолган рақибларнинг ушбу йўналишдаги муваффақиятли иштироки сабаб Ўзбекистон вакили икки кураш бўйича тўртинчи натижани қайд этди. Бу борада учинчи ўрин эгаси Шри-Ланка вакили Диланка Йодагедан атиги 1 кг ажратиб турибди, холос.
Якуний:
1. Арли Чонтай (Қозоғистон) – 255 кг (115 кг + 140 кг);
2. Аблай Аулейханов (Қозоғистон) – 244 (108+136)
3. Диланка Йодаге (Шри-Ланка) – 241 (104+137)
4. Оғабек Нафасов (Ўзбекистон) – 240 (108+132)
Янгиликлар лентаси
0