Дунёда

Аҳолисининг ярми тўлиқ эмланган Исроил кўчада ниқоб тақмасликка рухсат берди

© Sputnik / Амит Шааль / Фотобанкка ўтишУсиление карантинных мер в Израиле
Усиление карантинных мер в Израиле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Шу билан бирга мамлакат ССВ одамлар гавжум жойда ниқоб тақишни тавсия қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўчада ниқоб тақиб юриш талабини бекор қилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.
“Бутун мамлакат бўйлаб касалланиш кўрсатгичи пастлигича қолмоқда, очиқ ҳавода ниқоб тақиб юриш талаби бекор қилинади”, - дейилган хабарда.
Шу билан бирга ССВ одамлар гавжум жойда ниқоб тақишни тавсия қилмоқда. Бино ичида ниқобда бўлиш мажбурийлигича қолмоқда.
Ультраортодоксальные евреи в защитных масках в парке в Тель-Авива, Израиль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2020
Дунёда
Исроил дунёда биринчи бўлиб такрорий карантинни жорий қилди
Исроил 23 майдан коронавирусга қарши эмланган хорижлик сайёҳлар ва COVID-19 билан касаллангандан кейин антитаначаларга эга бўлганлар учун чегараларини очади. Исроил 8 апрелдан короновирусга қарши эмланган хорижликларга мамлакатдаги қариндошлари ҳолидан хабар олишга рухсат берди.
Исроилда аҳолини эмлаш 2020 йил декабрида бошланган. Ҳозирга келиб 9,3 миллион кишидан иборат аҳолининг 50 фоизи икки дозали вакцина билан коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан буён Исроилда 836 мингдан зиёд киши коронавирус билан касалланган. 6,3 мингдан зиёд киши COVID-19 дан вафот этган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала