Колумнистлар

Байден билан учрашиш нима учун керак?

© AFP 2018 / CHIP SOMODEVILLAПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Россия, дарҳақиқат, АҚШ манфаатларига халал бермоқда, фақат бу ерда гап глобал манфаатлар ҳақида кетмоқда.
Америка-Россия муносабатларининг сўнгги ойини америкалик актёрлар ижросидаги абсурдлар театри буўли деса ҳам тўғри бўлади. Дастлаб Байден Путинни “қотил” деб атади. Ундан сўнг “Россия Украинага бостириб кириш хавфи” тўғрисидаги ваҳималар тарқатилди. Энг охирида эса Россияга қарши янги санкциялар рўйхатини имзолади.
Санкцияларни киритб бўлиб, эртасига Байден АҚШда Россия билан ишлашдан манфаатдор эканини ва муносабатларни барқарор қилиш истаги борлигини ва бунинг учун Путин билан Европанинг бирор жойида учршиш истаги борлигини таъкидлади. Спектакль тамом.
Ахир бу кулгули эмасми? Ростини айтганда сўнгги вақтларда Байден хатолари устидан кулишнинг ҳам қизиғи қолмапти. Аслида Вашингтон Россияни нима қилишини билмаяпти. Шу сабабли ҳам “гоҳ қамчи гоҳ ширинлик” услуби билан аврамоқси бўлишаяпти.
Албатта, Оқ уй ва унинг атрофларида ахмоқлар яшамайди – улар ўзларига нима кераклигини жуда яхши билишади. Жумладан Россия йўналишида ҳам. Хўш Россия бунга қандай жавоб бериши керак? Бўлиб ўтган воқеаларга Путин қандай муносабатда бўлиши керак? Байден билан учрашувга бориши керами-йўқми?
Американский лидер Джо Байден и президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Дунёда
Байден Путинга учрашишни таклиф қилди
Айни дамда музокаралар биринчи навбатда америкаликларга керакка ўхшайди. Балким Байден ўзининг “ҳар тарафга қадам ташлаши” биалн айнан шунга эришмоқчидир? Яъни Путинни учрашишга “мажбур” қилмоқчидир. Балким айнан шунинг учун ҳам америкаликлар билан ҳозирча учрашувдан воз кечиб турган маъқулдир.
Америкаликлар, рад жавоби олишни ёмон кўришади. Жумладан музокаралардан воз кечишни ҳам. Лекин баъзида ана шундай тактика ўзини оқлайди. Масалан, Эрон ва КХДР ана шундай қилмоқда. Шимолий Корея АҚШнинг навбатдаги душманона ҳаракатларидан сўнг бир йилдан бер АҚШ билан барча алоқаларни узган. Эрон ҳам бир неча бор америкаликлар билан мулоқотни чеклаб қўйган эди, жумладан энг юқори даражада ҳам. Эрон ва Шимолий Корея миқёсида бу албатта муносиб ва ўзини оқлайдиган тактика, лекин Россияга тўғри келмайди, масштаб ва контекст бошқача.
Байденнинг дастлабки можароли интервьюсидан сўнг Путиннинг ўзи дастлаб Байденга учрашишни таклиф қилган эди. У ҳатто тўғридан-тўғри эфирда учрашишга ҳам тайёр эканини билдирган эди. Путин – давлат манфаати йўлида, ким билан бўлса ҳам қаерда бўлса ҳам учрашишга тайёр.
Ҳозир Россия манфаатлари қандай? Балким Америка билан қарама-қаршилик даражасини юмшатиш ҳақида келишиб олиш керакдир? Ёки Яқин Шарқ, Афғонистон, Эрон ядровий битими, КХДР ракеталари борасида бирор умумий факрга келиш мумкиндлир? Балким Украина йўналишида америкаликлар учун “қизил чизиқларни” белгилаб бериш керакдир?
Йўқ – буларнинг барчаси локал муаммолар. Эрон йўнлишида Россия 2015 йилда АҚШ иштирокида имкони бор бўлган максимал вазифаларни бажарган эди. КХДРни ҳам ўз ракеталаридан воз кечишга кўндиришнинг имкони йўқ.
Президент РФ В. Путин провел встречу с премьер-министром РФ М. Мишустиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2021
Россия
Путин ва Байденнинг илк телефон суҳбати: президентлар нималарни муҳокама қилди
Гап оддий музокаралар ҳақида кетмоқда. АҚШ Пхеньянга қарши киритилган санкцияларни бироз камайтирмасдан туриб, КХДР иштирокида бирор музокара ўтказишнинг иложи йўқ.
Америкаликлар билан “Шимолий оқим-2“ тўғрисида музокаралар олиб бориш керакми? Лекин нега, европаликларнинг ўзи, ўз манфаати ҳимояси йўлида, бу ишни уддаляптику.
Украина? Вашингтон Украинани НАТОга қўшиб олиш билан пўписа қилишда давом этаркан, бу борада ҳозирча ҳеч қандай келишувга имкон йўқ. Бу улар учун Украинани йўқотишни янада тезлаштиради, холос.
Байден билан Хитой ҳақида гаплашиши керакми? Балким унинг “Хитой Россия учун нақадар хавфли” экани ва ҳатто Брежнев ҳам буни яхши билгани ҳақидаги гапларини эшитиш керакдир? (Бир вақтлар Брежнев билан учрашган Байден наҳотки бу ҳақида Путинга айтиб берар?) Кейин эса бу гаплар устидан Си Цзиньпин билан бирга кулиш учунми?
Юқорида айтилган барча муаммолар қанчалик муҳим бўлмасин, улар Байден билан учрашишга етарлича сабаб бўла олмайди. Буларнинг барчасидан кўра оддий инсоний тасаввур олиш муҳимроқ. Путин учун Байден АҚШнинг бешинчи президенти. Байден билан ягона (муваффақиятсиз) учрашув эса бундан 10 йил олдин бўлганди. Ўшанда Байден ўзи ҳақида “етарлича таасурот” қолдирган бўлса-да, дунё етакчилари билан учрашувлар қачон “кўп” бўлмайди. Жаҳон аренасида муваффақиятли ишлаш учун улар жуда муҳим.
Россиянинг геосиёсий стратегияси, ташқи сиёсий “ўйини” учун – юқори даражадаги раҳбарлар учрашувини талаб қилади. Россия нафақат XXI аср – дунё тизимини шакллантиришда балким уни яратишда ҳам фаол иштирок этмоқда. Бунда Россия Америка тамойилларига асосланмаган ҳолда ўз йўлидан бормоқда. Ҳа, ушбу йўлда Россия Хитой билан бирга ишламоқда – лекин бу ерда бизнинг манфаатлар тўлиқ мос келади.
Ҳа, биз АҚШ ҳаракатларни тўлиқ таҳлил қилиб, уларга мос равишда жавоб қайтармоқдамиз, ахир америкача дунёни эҳтиёткорлик билан бузиш – барча ревизионист (АҚШ нуқтаи назаридан) кучларнинг вазифаси?
Флаг США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Дунёда
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди
Россияни Америка “ишларига аралашишда” айблаётган Байден бир томондан тўғри гапирмоқда. Фақат президент сайловига эмас, бу борада “Вашингтон ботқоғи” билан баҳслашиш бефойда ушбу мавзу улар учун аллақачон ички ва ташқи сиёсатнинг муҳим элементига айланган. Умуман олганда бу умумжаҳон кўз олдида Россияни - Американи нафақат жаҳон аренасида сиқиб бораётган балким унинг ички сиёсатига ҳам таъсир ўтказа оладиган “қўллари узун” қудратли давлат қилиб кўрсатади.
Россия, дарҳақиқат, АҚШ манфаатларига халал бермоқда, фақат бу ерда гап глобал манфаатлар ҳақида кетмоқда. Сўнгги вақтларда дунё аренасида АҚШнинг ўзи эгаллаб олган “халқлар чўпони” ҳуқуқига эгалик қилишга нафақат маънавий ҳуқуқи (АҚШ учун бу муҳим эмас) балким жисмоний имконияти ҳам қолмаяпти.
Россия эса - АҚШдан моддий нуқтаи назардан анча кучсиз бўлишига қарамасдан – бир муҳим устуворликка эга. Ҳозир Россия – тарихнинг тўғри томонида. Россия ўз тактикасини жаҳонда ривожланиб бораётган куч марказлари балансидан ва глобал архитектурадан келиб чиққан ҳолда белгиламоқда. Россия ўзгаришлар етакчиси, атлантик дунё тартибининг қуриб битказилмаган “Вавилон минрасини” бузиш стратегияси етакчиси сифатида иштирок этмоқда. Шундан келиб чиқиб, дунёнинг энг кучли, лекин қулаётган давлати раҳбари билан учрашувдан фойда бор. Хоҳ у Байден бўлсин, хоҳ Харрис ёки “Капитолий тепалигидан” бошқа биров.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала