Дунёда

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси вафот этди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПрезидент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Маликгули Бердимуҳамедов вафот этди
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 18 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Маликгули Бердимуҳамедов 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат давлат ахборот агентлиги хабар қилди.
Маликгули Бердимуҳамедов 1932 йил 12 август куни туғилган. Меҳнат фаолиятининг дастлабки йилларида у кутубхоначи ва ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Тарихчи мутахассислик бўйича Туркманистон давлат университетини, Ижтимоий-сиёсий университетнинг кечки бўлимини ва Оржоникидзе шаҳридаги СССР ИИВнинг Олий ҳарбий қўмондонлик мактабини тугатган. У Рязан малака ошириш мактабида ва Ички ишлар вазирлигининг Киев олий мактабида малака ошириш курсларида таҳсил олган.
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов на ахалтекинском жеребце принимает участие в праздновании Дня лошади в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2021
Туркманистон президенти Пойтахт куни туғилган чақалоқлар учун исмлар таклиф қилди
1982 йилда подполковник унвони билан истеъфога чиққач, кўп йиллар давомида у Туркманистон ССР Таълим вазирлигининг таркибий бўлинмаларида турли лавозимларда ишлаган. Бундан ташқари, у турли йилларда Мева ва сабзавот вазирлигидаги маъмурий-иқтисодий бўлимни бошқарган ва фуқаро мудофааси масалаларини бошқарган.
2012 йил февралида Туркманистон Мажлиси (парламенти) қарори билан, пойтахтдаги 1001-сонли ҳарбий қисмга Маликгули Бердимуҳамедов номи берилган эди.
2017 йилда Маликгули Бердимуҳамедов номидаги медаль таъсис этилган ва шу йили давлат раҳбари ўз отасига ва унинг ИИВдаги фаолиятига бағишланган “Мардлар Ватанни улуғлайди” китобини тақдим этган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала