Жамият

Карантин қоидалари кескин кучайтирилди

© ГУВД ТашкентаСотрудники правоохранительных органов в г. Ташкент
Сотрудники правоохранительных органов в г. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганини ҳисобга олган ҳолда, Махсус комиссия 18 апрелдан бошлаб карантин чораларини кескин кучайтиришга қарор қилди.
ТОШКЕНТ, 19 апр - Sputnik. Ўзбекистонда 18 апрелдан бошлаб карантин қоидалари кескин кучайтирилди Бу ҳақида Бош вазир Абдулла Орипов коронавирусга қарши кураш бўйича Махсус комиссиянинг йиғилишида маълум қилди.
Хусусан 18 апрелдан бошлаб қуйидаги қоида ва чекловлар жорий этилди:
Боғча, мактаб, колллеж ва ОТМларда коронавирус касаллик аниқланганда, улар зудлик билан 2 ҳафталик карантинга ёпилади;
Карантин қоидасини бузганлар қатъий жавобгарликка тортилади, жарималар қўлланилади;
Умумий овқатланиш муассасаларида ўриндиқлар 50%га чекланади ва уларнинг сони 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади;
Автобусларда ўриндиқлар сони 50%га чекланади ва уларнинг сони кўпайтирилади;
1 майдан бошлаб концерт дастурларини ёпиқ биноларда ўтказиш чекланади;
Кўчма тиббий бригадалар ва дори-дармон заҳиралари яратилади;
Ундан ташқари таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни эса имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолат очиқ ҳавода ўтказиш тавсия этилди.
Бозорлар ва йирик савдо мажмуаларида карантин қодаларига амал қилиш қатъий назорат остига олинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала