Ўзбек фильмлари халқаро фестивалда иштирок этади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВо время съемок фильма
Во время съемок фильма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Oбуна бўлиш
“Фариданинг икки минг қўшиғи” ва “Рангсиз тушлар” фильмлари нуфузли халқаро фестивалда иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. “Фариданинг икки минг қўшиғи” ва “Рангсиз тушлар” фильмлари 20-26 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “GoEast” (Festival of Central and Eastern Europan Film) халқаро фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Фильмлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Ёлқин Тўйчиев ва Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган.
Кадр из фильма Две тысячи песен Фариды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми халқаро фестивалда тақдирланди
Мазкур кинофестиваль ҳар йили Марказий ва Шарқий Европанинг турли минтақаларидан бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмларни саралаб олади ва турли номинациялар бўйича мукофотлайди.
Шунингдек, Собиқ иттифоқ таркибига кирган давлатлар фильмлари ҳам иштирок этади.
Кинокартиналар фестивалнинг асосий дастуридан ташқари конкурсларда иштирок этади ва киномутахассислар томонидан муҳокамалар бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0