Россия ТИВ 20 нафар чехиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЗдание МИД РФ
Здание МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Oбуна бўлиш
Шу тариқа, Россия ўз дипломатларининг Чехиядан чиқариб юборилишига жавоб қайтарди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Россия ТИВ 20 нафар чехиялик дипломатларни персона нон грата деб эълон қилди. Улар 19 апрель охиригача мамлакатни тарк этишлари керак. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.
“Шунингдек, чех томонига Москвадаги дипломатик ваколатхона ходимлари сонини Россиянинг Чехиядаги элчихонаси ходимлари сони билан бир хилга келтириш талаби эълон қилинди. Элчига тегишли нота топширилди”, - дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Здание Министерства иностранных дел РФ на Смоленской-Сенной площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Россия ТИВ Чехияга норозилик билдирди
Шу тариқа, Россия ўз дипломатларининг Чехиядан чиқариб юборилишига жавоб қайтарди. Аввалроқ республика 18 нафар россиялик дипломатлардан мамлакатни тарк этишни талаб қилганди. Прага версиясига кўра, улар Россия махсус хизмат “ходимларидир”. Бу қарор гўёки 2014 йили Вребетицедаги портлаш тафсилотлари очилиши билан боғлиқ.
Россия ТИВ аввалроқ баёнот бериб, Прага “асоссиз ва уйдирма баҳоналар” билан қабул қилинган қарор юзасидан қатъий норозилик билдирган эди. Шунингдек, вазирлик Чехиянинг бу хатти-ҳаракати жавоб қолмаслигинини таъкидланганди.
Янгиликлар лентаси
0