Жамият

Тошкентда бир кунда ниқобсиз юрган 800 нафарга яқин қоидабузар жаримага тортилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишОдноразовые медицинские маски
Одноразовые медицинские маски - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Бундан ташқари, ўрнатилган чекловлар ҳақида огоҳлантириш юзасидан 818 та ҳолатда баённома тузилган.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрида кучайтирилган карантин чекловлари киритилганлигининг дастлабки кунида тиббий ниқобсиз юрган 773 қоидабузар жаримага тортилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шунингдек, ўрнатилган чекловлар ҳақида огоҳлантириш юзасидан 818 та ҳолатда баённома тузилган.
“Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари! Инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида барчамиз саломатлик хавфсизлиги масалаларига жиддий қарашимиз зарур”, - дейилган хабарда.
Сотрудники правоохранительных органов в г. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Жамият
Карантин қоидалари кескин кучайтирилди
Аввалроқ ИИВ бу борада огоҳлантириш билан чиққан эди. Идора шу кунгача ИИБ ходимлари карантин қоидабузарларига фақат огоҳлантириш бериб келгани, энди эса уларга қонуний ва қатъий чоралар кўрилишини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 18 апрелдан бошлаб карантин чоралари яна кучайтирилган эди. Карантин вақтида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала