Жамият

Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди – сўров натижалари

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Сўров натижаларига кўра, 83,2 фоиз респондентлар коррупция Ўзбекистон жамиятида у ёки бу соҳаларда мавжуд деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2020 йилда ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатди.
Сўров юзма-юз интервью, телефон сўрови ва Интернет тармоғидаги миқдорий сўровлар натижаларини қамраб олган жамоатчилик фикри комплекс сўрови шаклида амалга оширилган.
Сўров натижаларига кўра, 83,2 фоиз респондентлар коррупция Ўзбекистон жамиятида у ёки бу соҳаларда мавжуд деб ҳисоблайди.
© “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказиАҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди
Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди
Ҳудудий кесимда коррупция мамлакатда маълум даражада мавжудлигини англаб етган фуқароларнинг фоизи Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўртача кўрсаткичлардан юқори.
Шаҳар аҳолиси вакиллари қишлоқ аҳолиси билан солиштирилганда Ўзбекистон жамиятида коррупция мавжудлигини кўпроқ қайд этишди. Ушбу саволга ижобий жавоб берган эркакларнинг фоизи (тегишли равишда 87,6 фоиз ва 80,2 фоиз) аёллар фоизидан юқори.
Ёш кесимида 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар ва (70 ёшдан ошган) катта ёшлилар вакиллари орасида жамиятда коррупция мавжуд деб ҳисоблайдиганларнинг фоизи бошқа ёш тоифалари фуқароларига нисбатан юқори.
Сўров иштирокчиларининг таъкидлашича, таълим тизими (38,4 фоиз), соғлиқни сақлаш соҳаси (35,3 фоиз) ва ишга жойлашишда (22,6 фоиз) порахўрлик кенг тарқалган.
Мансабдор шахсларнинг қанча қисми коррупцияга мубтало бўлган деган саволга иштирокчиларнинг 38,7 фоизи айрим вакиллари, 32,4 фоизи деярли ҳар иккинчиси, 17,2 фоизи эса катта қисми деб жавоб берган.
Комплекс тадқиқот натижаларига кўра, коррупцияга кўплаб омиллар сабаб бўлади ва сўровнинг 26,9 фоиз иштирокчилари қуйидагиларни асосийларидан бири деб ҳисоблайди.
ижро этувчи ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятлари олдидаги масъулиятсизлиги;
кўплаб бюрократик тартиботларнинг мавжудлиги;
айрим фаолият турларини амалга ошириш учун тақиқлар;
фуқаролик жамияти институтлари томонидан мансабдор шахслар фаолияти устидан тегишли назоратнинг йўқлиги.
Сўров натижаларининг кўрсатишича, фуқаролар жиноий жавобгарлик ва жазо чораларини кучайтиришни коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали чораси деб ҳисоблашади.
Сўров
Сизнингча, коррупцияни илдизи билан қуритиш учун нима қилиш керак?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала