COVID-19 ўта оғир кечишини олдиндан аниқлаш белгиси топилди

© AFP 2023 / JOHN MOOREПациент на аппарате ИВЛ, иллюстративное фото
Пациент на аппарате ИВЛ, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Oбуна бўлиш
SAA миқдорини аниқлаш орқали, COVID-19 оғир кечишини олдиндан аниқлаш мумкин ҳамда даволаш муолажаларини тезроқ ва аниқроқ белгилаш мумкин.
ТОШКЕНТ, 20 апр – Sputnik. Италия ва Австралиялик бир гуруҳ олимлар коронавирус оғир кечиши ва ўлим билан тугашига сабаб бўладиган сабабни топишди.
Олимлар 2020 йилнинг январ ойидан бошлаб декабрь ойига қадар 5617 нафар беморларда олиб борган кузатувлари натижасида 19та илмий иш ёзишган. Ушбу тадқиқотлар натижаси International Journal of Infectious Diseases журналида чоп этилган.
Барча тадқиқотлар натижаси умумлаштирилганда, COVID-19 оғир кечиш ёки ўлим билан тугаган беморларда зардобли амилоид А (serum amyloid A) ёки SAA миқдори кескин кўпайиши кузатилган.
Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2020
Мутахассис қандай беморларда коронавирус оғир кечиши мумкинлигини айтди
Олимлар айтишига қараганда, касаллик енгил кечган беморларга нисбатан ушбу беморларда биринчи 24-48 соат ичида SAA миқдори 1000 баробар ошиб кетиши кузатилган.
Профессор Ардуино Мангони (Arduino A. Mangoni), айтишига қараганда зардобли амилоид А жигарда пайдо бўлади ва соғлом киши қон зардобида унинг миқдори 20-50 мг/л бўлади. Касалликнинг биринчи ва ўткир босқичида, тана ҳарорати ошиши ва бошқа гормонал ўзгаришлар қаторида SAA миқдори ҳам ошади.
Лекин SAA миқдори кескин ошган беморларда цитокин шторми ёки гиперцитокинемия ҳам содир бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбататида касалликнинг ўта оғир кечишига олиб келади. Бундай беморларда яллиғланиш ҳолатлари ошиши, қон қуюлиши, ўпка, юрак ва жигарлар оғир жароҳатланиши кузатилган.
SAA миқдори кескин ошиши, аксарият ҳолларда, ортиқча вазнга эга бўлган, қандли диабетга чалинган, сурункали юрак-қон томир касалликлари бор бўлган беморларда кузатилган.

Юқорида ўтказилган илмий иш ва хулосаларнинг асосий фойдаси шундаки - SAA миқдори кўрсатгичи орқали, COVID-19 оғир кечишини олдиндан аниқлаб даволаш муолажаларини тезроқ ва аниқроқ белгилаш мумкин, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирус аниқланган ҳолатлари 87225 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 2053 нафари тиббий муассасларга жойлаштирилган. Улар орасида 238 - нафар бемор оғир аҳволда, 109 нафар эса - ўта оғир аҳволда.
Шу кунга қадар Ўзбекистон бўйича касалликдан вафот этганлар сони 639 нафарни ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0