Ҳодисалар

Фуқарони Россияга сохта ҳужжатлар билан юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Фирибгар фуқародан авиачипта, таклифнома ҳамда коронавирус аниқланмаганлиги тўғрисида ПЗР-тест маълумотномаси эвазига 1200 доллар сўраган.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. ДХХ ва ИИВ ходимлари Андижон шаҳрида Россияга сохта ҳужжатлар билан юбормоқчи бўлган фирибгарни қўлга олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, 25 ёшли И.С. маҳаллий фуқаро билан учрашиб, унга ўзини сайёҳлик фирмаси ходими сифатида таништирган. Кейин уни Россияга кетишида ёрдам беришини айтади.
Фирибгар авиачипта, Россия тиббий муассасаларида даволаниш учун таклифнома ҳамда коронавирус аниқланмаганлиги тўғрисида ПЗР-тест маълумотномаси эвазига 1200 доллар сўрайди.
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Ҳодисалар
Бухорода 17 кишига Москвага сохта авиачипта сотган фирибгарлар қўлга олинди
У фуқарога қалбаки ҳужжатларни бериб, ундан 1100 доллар олган вақтида ушланган.
Ҳозирда И.С.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида фуқароларни Россияга қалбаки ҳужжатлар орқали юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала