Коронавирус аниқланган 3та ОТМ онлайн таълимга ўтди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишПодросток за компьютером
Подросток за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Oбуна бўлиш
ЖИДУ, ТошДЎТАУ ва СамИСИ олийгоҳлари талабалар ва ўқитувчилар орасида коронавирус ҳолатлари тарқалишини олдини олиш мақсадида 14 кунлик онлайн таълим шаклига ўтишди.
ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 3та лоий таълим маскани онлайн таълим шаклига ўтди. Бу ҳақида олийгоҳлар ахборот хизмати маълум қилиди.
Хусусан, Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия университети 19 апрелдан бошлаб 14 кунлик онлайн таълим шаклига ўтди. Бунга сабаб ўтган ҳафтада "баъзи кам сонли талабалар орасидан коронавирус инфекцияси қайд этилгани" бўлган.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек тили ва Адабиёти университети ҳам 19 апрелдан бошлаб масофавий таълимга ўтган.
Ундан ташқари Самарқанд Иқтисодиёт ва Сервис институти ўқитувчилари ва талабалари орасида COVID-19га чалиниш ҳолатлари аниқлангани сабабли 20 апрелдан бошлаб масофавий таълимга ўтган.
Янгиликлар лентаси
0