Ҳодисалар

Масжидда телефон ўғирланди. 23 ёшли эркак ушланди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишПразднование Ураза-байрам
Празднование Ураза-байрам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Масжидда телефон ўғирлаганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. 12 апрель куни Учтепа тумани ИИО ФМБга 29 ёшли Миржалол Х. мурожаат қилиб, масжидда бўлганида 1.200.000 сўмлик телефони ўғирланганини маълум қилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Кўрилган чоралар давомида гумонланувчи – 23 ёшли Жасур Т. қўлга олинди.
Тергов давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала