Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионга яқинлашмоқда

© Sputnik / СтрингерПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Oбуна бўлиш
Республикада январь-март ойларида 179,8 мингта туғилиш қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 34,7 миллион кишини ташкил этмоқда. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Жами аҳолининг 17,2 миллион нафарини аёллар, 17,5 миллионини эса эркаклар ташкил қилмоқда, яъни эркаклар аёллардан 300 минг нафарга кўпроқ.
Аҳолининг 17,6 миллиони шаҳарларда, 17,1 миллион киши қишлоқ жойларда истиқомат қилади.
Январь-март ойларида 179,8 мингта туғилиш, 39,6 мингта ўлим қайд этилган. Шу давр мобайнида 59,9 мингта никоҳ, 9,4 мингта ажрашиш ҳолатлари рўйхатга олинган.
Янгиликлар лентаси
0