Қуёшда “ноёб” чақнаш юз берди. Магнит бўрони бўлиши кутиляпти

© NASA's Marshall Space Flight Center / Solar Storms May Have Been Key to Life on EarthВспышки на Солнце, архивное фото
Вспышки на Солнце, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Oбуна бўлиш
Олимлар қуёшда "ноёб" чақнаш юз бергани хабар беришди
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўтган тунда Қуёшда ўрта синф даражасидаги чақнаш юз берди, деб хабар қилди Фанлар академияси Физика институти Қуёш рентген астрономияси лабораторияси олимлари.
Хабар беришича, Американинг GOES-16 сунъий йўлдошидан олинган маълумотлар асосида, Москва вақти билан соат 2.19 дан 2.59 гача, "М" синфидаги чақнаш қайд этилди. Чақнаш фаоллик индекси яшилдан сариқ даражасигача кўтарилди.
Лаборатория раҳбари Сергей Кузинга кўра, чақнаш хавфли эмас, аммо икки ёки уч кундан кейин у Ер магнетосферасида магнит бўронини келтириб чиқариши мумкин.
"Биз учун бу чақнаш ноёб, чунки биз Қуёш фаоллигининг жуда паст даражасига тушиб қолдик, яқинда тўрт ёки бешта бундай чақнаш содир бўлди. Ерга таъсир нуқтаи назаридан ҳеч қандай ғайриоддий нарса бўлмайди, максимал - кичик магнит бўрони", дейди Кузин.
Унинг таъкидлашича, қуёшнинг максимал фаоллиги даврида бундай чақнаш бир кундан сўнг содир бўлади.
Янгиликлар лентаси
0