Россия турли флотлар кемаларини Қора денгизда жамламоқда – нега?

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишКорабли Каспийской флотилии
Корабли Каспийской флотилии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Oбуна бўлиш
Қора денгизга Каспий флотилияси ракета, артиллерия ва десант кемаларининг ўта ноёб тарзда ўтказилиши – Россиянинг жануби-ғарбий стратегик йўналишда исталган таҳдидни тезкорлик билан қайтаришга тайёрлигини намойиш этади.
Агарда Қора денгизни шахмат тахтасига қиёслайдиган бўлсак, у ҳолда "сипоҳ"лар сони Россияда кўпроқ бўлиб, қолаверса улар Ғарб томонидан таклиф этилган ҳарбий-стратегик ўйинда сезиларли даражада самарадордир.
Каспий флотилиясининг 15та кемадан иборат гуруҳи 17 апрел куни эрталаб Қрим кўприги остидан Керч қўлтиғидан ўтиб, Қора денгизнинг белгиланган ҳудуди томон йўл олди. Отряд флотлараро ўтишни амалга оширди, Волга-Дон каналида 13та шлюзни енгиб, Қора денгиз флотининг тезкор бўйсунувига ўтди.
Грузовой состав на Крымском мосту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2020
Қрим кўприги яна АҚШ томоғидаги суякка айланди
Худди шу куннинг ўзида Босфор бўғозидан Қора денгизга Шимолий флотнинг иккита йирик десант кемалари - "Александр Отраковский" ва "Кондопога", сал кейин – Болтиқ флотининг худди шундай - "Калининград" ва "Королёв" кемалари кириб келди. Қора денгиз флоти таркибидаги еттита катта десант кемаларини ҳисобга олган ҳолда Россиянинг йирик десант кемалари гуруҳи Қора денгизда 11тага етди ва улар ўз бортига уч мингга яқин денгиз пехоталарини қуроллари ва бронетехникаси (100дан зиёд танклар) билан олиши мумкин. Шу билан бирга десант катерларини ҳам ҳисобдан чиқариш керакмас.
Каспий флотилияси, Болтиқ ва Шимолий флотлар кучлари Қора денгиз флоти билан ҳамкорликда жавобгарлик зонасида мураккаб шароитни ҳисобга олган ҳолда ташкиллаштирилган кенг кўламли манёврларда иштирок этмоқдалар. Улар қанотли "Калибр" ракеталари ёрдамида "ливия сценарийси"ни ҳаётга татбиқ этиш, ёки 2000 км радиусда "саҳрода тўфон" ҳосил қилишга қодир, яъни тажовузкорни Европанинг исталган давлатида йўқ қилиши мумкин.
Российские истребители Су-27 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Яна Қора денгизда: Россия қирувчилари Франция ҳарбий самолётларини тўхтатиб қолди
Шунингдек, Қора денгиз флоти ва Каспий флотилиясининг денгиз пехоталари ва қирғоқ қўшинлари бўлинмалари жалб қилинган.
Россиянинг жануби-ғарбий чегараларига шунингдек, иккита умумқўшин армиялар ва ҲДҚнинг учта дивизияси, Жанубий ҳарбий округ зарба авиацияси ўтказилган.
Қуруқлик, денгиз ва ҳаводаги қўшин ва кучлари қрим гуруҳининг денгиз ва ҳаво кучлари эҳтимолий душманнинг денгиз ва ҳаво десантлари томонидан "қайноқ кутиб олинишини" машқ қилишмоқда.

Ғарб босимига жавоб

Шарқий Европада АҚШ армиясининг 26 мамлакатдан 30 минг аскар иштирокидаги Defender Europe 21 машқлари бўлиб ўтмоқда, Қора денгиз регионида фаол фазаси май ойига режалаштирилган. Бу вақтга келиб Британия ҳарбий кемалари – эсминец ва кемаларга қарши фрегатлар етиб келади – улар Американинг кемага қарши "Гарпун" ракеталари, шунингдек, 80 км га қадар масофада аэродинамик нишонларни уриб тушира оладиган Sea Wolf зенит-ракета мажмуалари билан қуролланган. Маълумки, Британия ҲДК кемалари Қора денгиз акваториясида Ўрта денгиздаги "қиролича Елизавета" авиаташувчиси бортида F-35 кўп нишонли қирувчи-бомбардимончиларни қўллаб-қувватлашга тайёр.
Донбассдаги жиддий зиддийлашувлар фонида Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев аввалроқ АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинани Қримга қарши фитналарга ундашини айтган эди.
РФ Қуролли кучлари "Европанинг эҳтимолий ҳимоячиларига" превентив равишда Қрим қирғоқлари ва Керч бўғозига бўлган йўлларни ёпишмоқда.
Репетиция парада ко Дню ВМФ в городах России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
“Циркон” ракетаси Россия қирғоқларидан ғарб кемаларини ҳайдаб юборди
Режали ҳарбий маневрлар билан боғлиқ равишда Россия 2021 йилнинг 21 апрелидан 31 октябрига қадар Қора денгизнинг айрим туманларини чет эл Ҳарбий денгиз кучлари учун ёпмоқда. Гап учта кема юрадиган участкалар ҳақида бормоқда: Қримнинг жанубий қирғоқларида (Севастополдан Гурзуфгача), Керч ярим ороли қирғоқлари ва Қримнинг ғарбий чегараларидаги денгизнинг кичик участкасида.
Айтиш жоизки, барча чекловлар РФ ҳудудий сувлари ичида амал қилади, улар халқаро қоидаларга жиддий мос келади ва Керч бўғозидаги фуқаролик юк етказиб беришларга мутлақо монелик қилмайди.
Украина Ҳарбий кучлари ва НАТОнинг "инқироз минтақасида" десант туширишни машқ қилиш машғулотларига Россия Қрим қирғоқларида ўта қудратли ва ўта аниқ нишонга оладиган қанотли ракеталарга эга кема зарба гуруҳини ташкил этиш, Қора денгиз "ҳаво армадаси" ва Жанубий ҳарбий округни шакллантириш билан жавоб қайтармоқда ва ускуналар ўрнатилмаган қирғоққа ўз десантларини ташлаш имкониятларини жуда ишонарли намоён этмоқда.
Ныряющий патрульный корабль Страж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Шўнғувчи BOSS: Россия янги сувости кемасини экспорт қилади
Аввалроқ, Қора денгиз акваторияси устида Жанубий ҳарбий округ авиацияси ва Қора денгиз флотининг денгиз авиациясини кенг кўламли қўшма машғулотлари бошланган эди - Су-24М ва Су-34 фронтал бомбардимончилари, Су- 27СМ ва Су-30СМ кўп нишонли қирувчилари жуда паст баландликда ракеталарни учириш ва денгиз нишонлари бўйлаб бомбардимон қилиш шунингдек, Қора денгиз флотининг кемаларини ҳимоялаш ва уларни кузатиб бориш каби вазифаларни ҳал қилмоқдалар.
Россия Қуролли Кучларининг қатъий ҳукмронлиги шароитида "Европа ҳимоячилари" Қора денгиздаги маневр кучлари ва воситаларида ўта чекланган. Defender Europe 21 режаларини, эҳтимол, ўзгартириш керак бўлади, аммо бу билан НАТОдаги "катта шериклар" нинг обрўйига путур етади. Пентагоннинг "кемада юриш эркинлиги" қулагани ҳақидаги қўрқинчли баёнотлари ҳам шундан. Минтақавий вазият октябрда нормал ҳолатга келадиган кўринади.
Янгиликлар лентаси
0