Тошкент метросида тўй қилган тиктокерлар жаримага тортилди

Oбуна бўлиш
Уларнинг ҳар бири БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида жарима жазога тортилди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Тошкент метрополитенида тўй қилиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган шахсларга нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
ИИВ Тошкент метрополитенида расм ва видеога олиш тақиқланмагани, аммо бу жамоат тартиб қоидаларини бузмаган ҳолда амалга оширилиши кераклигини қайд этган. Метрога овқат олиб кириш мумкин, лекин уни истеъмол қилиш мумкин эмас.
“Жамоат жойида аҳоли тинчлигини бузиш ҳамда карантин тартиби кучайган вақтда тиббий ниқобларсиз оралиқ масофани сақламай юриш ҳам мумкин эмас”, - дейилган хабарда.
Қоидабузарлар аниқланган ва улар устидан суд бўлиб ўтган.
Новые вагоны Екатеринбургского метро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2021
Тошкент метросида "тўй" қилган ёшлар жазоланади
Яшнобод ва Мирзо Улуғбек тумани Жиноий ишлари бўйича судлари қоидабузарларнинг ҳар бирини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик), 54 (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) ва 115-моддаларига (Метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузиш) айбдор деб топган. Уларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда метро вагонида тўй нишонланаётгани акс этган видео тарқалган эди. Транспорт вазирилигининг матбуот котиби Навруз Ашурматов тўй иштирокчилари қонун доирасида жавобгарликка тортилишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0