Жамият

"Uzbekistan airways" ва "Uzbekistan airports" трансформация қилинади

© Sputnik / Марина Лысцева / Фотобанкка ўтишБоинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways
Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Маҳаллий авиақатновлар сони ҳафтасига ҳозирги 17 тадан 49 тагача оширилади.
ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. “Uzbekistan airways” компанияси ва унинг таркибидаги ташкилотларда иш ўринларини оптималлаштириш, фойдаланилмаётган 12 та самолётни тасарруфдан чиқариш, авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар комиссияси фоизини тушириш мўлжалланмоқда.
Пассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Жамият
“Uzbekistan Airways” Москвага чипта нархи неча пулдан ошмаслигини маълум қилди
""Uzbekistan airways" харажатлари 46,5 млн долларга қисқартирилади, фойдаланилмаётган 12 та самолёт тасарруфдан чиқарилади, авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар комиссияси фоизи туширилади, даромадлар йилига 40 млн долларга кўпайтирилади. Талаб кам бўлган йўналишларда бизнес класс бекор қилиниб, ўриндиқлар сони кўпайтирилади. 4 та А-320 самолётида лоукостер, яъни арзон қатновлар ташкил этилади", - дейилади хабарда.
Маҳаллий авиақатновлар сони ҳафтасига ҳозирги 17 тадан 49 тагача оширилади.
“Uzbekistan airports” таркибидаги 11 та аэропорт ягона бошқарув органи тасарруфида бирлаштирилади. Харажатлари 32 фоиздан 15 фоизга туширилади, харидлари оптималлаштирилади, аэропорт хизматлари учун йиғимлар 27 фоизга, жумладан, зиёрат туризми доирасида 50 фоизгача камайтирилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала