Жамият

Тошкентда 9 май куни байрам салюти ташкил этилади

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишПразднование Нового года в Москве
Празднование Нового года в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Миллий гвардиятантанали тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 21 апр - Sputnik. Тошкент шаҳрида 9 май куни Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил қилинади. Бу ҳақда президент қарорига таянган ҳолда ЎзА хабар бермоқда.
Ушбу байрам салютини ташкил қилишга Мудофаа вазирлиги масъул этиб белгиланди.
Миллий гвардиятантанали тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлайди.
Шунингдек, қарорга биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида уларни республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилиши таъминланади ҳамда уларнинг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий билимларга эга ходимлар (шартнома асосида) бириктирилган ҳолда доимий равишда патронаж хизмати йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала