АҚШ иқлим бўйича саммитни чақирмоқда - таклиф этилган давлатлар "лаббай" деб жавоб берди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишБелый дом. Вашингтон
Белый дом. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Oбуна бўлиш
ОАВлар хабарига кўра, учрашув вақтида АҚШ президенти атмосферага ташланишлар бўйича Қўшма Штатлар ўз зиммасига олишга тайёр бўлган янги мажбуриятлар ҳақида эълон қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Таклиф этилган 40та давлатнинг барчаси АҚШ томонидан ташкиллаштирилаётган иқлим бўйича онлайн-саммитда иштирок этишга розилик билдирди, деб хабар қилди журналистларга америка администрациясининг юқори мартабали вакили.
АҚШ администрацияси томонидан ташаббус қилинган иқлим 22-23 апрел кунлари виртуал форматда бўлиб ўтади.
Оқ уйнинг хабар беришича, президент Жо Байден 40дан ортиқ турли давлатлар етакчиларини ушбу саммитда иштирок этишга таклиф этган. ОАВлар хабарига кўра, учрашув вақтида АҚШ президенти атмосферага ташланишлар бўйича Қўшма Штатлар ўз зиммасига олишга тайёр бўлган янги мажбуриятлар ҳақида эълон қилиши мумкин.
Нефт билан ифлосланган сувдаги қуш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2017
Ўзбекистон Париж битимини имзолади
2021 йил январ ойи охирида Байден АҚШ қаторида, халқаро майдонда ҳам амал қиладиган иқлим ўзгаришига қарши кураш тўғрисида янги қарорни имзолади.
Унинг режаси экологик технологиялар ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишларни ўз ичига олади.
Қарорда иқлим ўзгариши масаласи америка ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлигининг ажралмас қисми деб эълон қилинган ва Вашингтоннинг иқлим бўйича Париж битимида белгиланган мақсадларни амалга ошириш, қисқа муддатда ҳавога буғ гази ташланишларини камайтириш ва уларни асрнинг ўрталарига келиб нолга етказиш истагини тасдиқлайди.
Президент РФ В. Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Путин иқлим масалалари бўйича саммитда иштирок этади - уни Байден таклиф қилди
Иқлим бўйича Париж битими – 2015 йилда 190дан ортиқ давлатлар томонидан имзоланган иқлим бўйича биринчи глобал битимдир, ҳужжат глобал исишни жиловлаб туриш бўйича жаҳон ҳаракатлар режасини белгилаб беради.
Битим қазиб олинадиган ёқилғидан тўлиқ воз кечишни назарда тутмайди. Аммо барча томонлар ташланмаларни қисқартириш, технологик қайта қуролланиш ва иқлим ўзгаришига адаптация бўйича чораларни қабул қилишлари керак.
Бундан ташқари энерго етказиб беришда қайта тикланувчи энергия манбалари улуши кўпроқ бўлиши лозим.
Собиқ президент Дональд Трамп даврида АҚШ ушбу битимдан чиққан эди, аммо американинг янги етакчиси Байден ўз президентлигининг биринчи кунидаёқ Қўшма Штатларнинг ушбу битимга қайтиши бўйича фармонни имзолаганди.
Янгиликлар лентаси
0