Жамият

Бугунги кунда муваффақиятли карьера учун қандай сифатлар керак

© Sputnik / Михаил Мордасов / Фотобанкка ўтишРабота отдела кадров
Работа отдела кадров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Иш берувчилар янги ходимнинг олган билимларидан кўра, унинг янги билимларни қанчалик тез ўзлаштиришини ҳамда янги шароитга қанчалик тез мослашув қобилиятини юқори баҳолаши маълум бўлган.
ТОШКЕНТ, 21 апр —Sputnik. Москва шаҳар педагогика университети олимлари иш берувчилар битирувчилардан қандай кўникмаларни кутаётганини ўрганиб чиқишди.
Олимлар муваффақиятли карьера ва етарли миқдорда маош олиш учун бевосита мутахассисликдан ташқари бир қатор психиологик ҳамда бошқа метапредмет ёндашув хусусиятлари кераклигини аниқлашди.
Хусусан, мустақил равишда бирор ахборотни қидириб топиш, уни таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва уни ёзма ёки презентация кўринишида намойиш этиш. Ушбу хусусият ўз ўрнини тезроқ топишда ёрдам бериши мумкин.
Иккинчидан - метапредмет ёндашув. Бунда номзод олинган билимларидан фойдаланиш кўникмалари, янги билимларни ўзлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш хусусияти.
Учинчидан, янги шароитда, коллектив билан тез тил топиши, стрессга чидамлилик ва коллективда ўз ўрнини топиш хусусиятлари киради.
Асосий хулоса шундан иборатки, бугунги кунда иш берувчилар янги ходимнинг нафақат олган билимларини, балким янги билимларни қанчалик тез ўзлаштиришини ҳамда янги шароитга қанчалик тез мослашуви ва мувофиқ ҳаракат қилишини юқорироқ баҳолаши маълум бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала