Сиёсат

ИИВ раҳбарининг янги ўринбосарлари тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПиджак на кресле
Пиджак на кресле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Азизбек Икрамов, Баҳодир Мирзараҳимов ва Бекмурод Абдуллаев ички ишлар вазирининг ўринбосари ва уч департамент бошлиқлари этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти қарорига асосан ИИВда қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Генерал-майор Азизбек Икрамов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Икрамов ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Национальная  гвардия и сотрудник Внутренних дел на посту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Жамият
Ички ишлар органлари фаолияти тубдан ўзгаради
Тайинловга қадар Мирзараҳимов Ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Полковник Бекмурод Абдуллаев ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Абдуллаев Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент фармони билан Ички ишлар вазирлиги тузилмаси қайта кўриб чиқилган эди. Бошқарма ва хизматлар департаментларга бирлаштирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала