Ҳодисалар

Жиззах вилоятида зотдор қўйларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди

© МЧС УзбекистанаДтп в Джизакской области
Дтп в Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Ҳодисада ҳайдовчига жароҳат етмаган, аммо, юк машинада зотдор қўйлар қолиб кетган.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Жиззах вилоятида зотдор қўйларни олиб кетаёган юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиса 20 апрель куни Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи “Навбаҳор-Учтепа-Жиззах” йўналишида содир бўлган. Юк машина ҳайдовчисиниг бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган. Ҳайдовчига жароҳат етмаган,
аммо юк машина остида зотдор қўйлар қолиб кетган.
В Ташкенте Нексия на полной скорости протаранила Матиз: погибли оба водителя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Ҳодисалар
Тошкентда “Nexia-3” ва “Matiz” тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Вилоят Фавқулодда вазиятлар боқшармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи 130 бош зотдор қўйларни қутқаришга муваффақ бўлган. Ҳайвонларнинг бир қисми эса нобуд бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала