Миграция

Мигрантлар "соядан чиқишга” қўрқмаслиги керак - Казакова

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишНачальник Главного управления по вопросам миграции МВД России генерал-лейтенант полиции Валентина Казакова
Начальник Главного управления по вопросам миграции МВД России генерал-лейтенант полиции Валентина Казакова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
РФ ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова реадмиссия процедурасини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. РФ ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова Россия-Тожикистон музокаралари якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида 2021 йил 30 июнга қадар мигрантлар қандай ҳаракат қилишлари кераклиги борасида тушунтириш берди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Реадмиссия (қайтариб олиш) - бу чет эл фуқаросининг ўз ватанига янада қулайроқ қайтиши учун икки давлат томонидан биргаликда амалга ошириладиган процедура.
"Бу жазо эмас, балки процедура" деб таъкидлади Казакова.
Аммо мамлакатда қолиш ва ишлашни давом эттириш учун чет эл фуқаролари Россия Федерациясида бўлган ҳудудда миграция рўйхатидан ўтиши зарур.
"Биз бу имкониятдан фойдаланишга, соядан чиқишга қўрқмаслик, бўлинмага келишга чақирамиз", - деди у.
ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи бундай мигрантларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солишга ойдинлик киритди. Россия қонунчилигида миграция амнистияси деган тушунча йўқ. Ҳуқуқий мақомни тартибга солиш тушунчаси мавжуд.
Шунинг учун Россия президентининг 274-сонли қарори доирасида пандемия туфайли Россия Федерацияси ҳудудида қолган ва ватанига қайта олмаган барча фуқаролар мамлакатда бўлиш мақомини тартибга солиш имкониятига эга. Бу 30 июнга қадар амалга оширилиши керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала