Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футзалу
Сборная Узбекистана по футзалу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Oбуна бўлиш
Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар номи маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар қилди.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Кувайтда бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионатини бекор қилган эди.
Мусобақа регламентига асосан турнирда муваффақиятли иштирок этган 5 та жамоа 2021 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши керак эди. Шу сабабли, мазкур квоталар ОФК Ижроия қўмитаси белгилаб берган мезонга кўра тақсимланди.
ОФК Ижроия қўмитасининг йиғилиш баённомасига биноан Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар номи маълум бўлди.
Мазкур жамоалар номини аниқлашда уларнинг сўнгги Осиё чемпионатларидаги иштироки ҳисобга олинди.
Унга кўра футзал бўйича Ўзбекистон, Япония ҳамда Эрон миллий терма жамоалари Жаҳон чемпионати-2021 баҳсларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, Ироқ, Ливан, Таиланд ва Вьетнам вакиллари эса мундиалнинг қолган 2 йўлланмаси учун плей-офф турнирида ўзаро баҳс олиб борадиган бўлди.
Янгиликлар лентаси
0