Дунёда

Қоплон бабуинлар йўлбошчисидан аранг қутилиб қолди - қизиқарли видео

CC BY 2.0 / Flickrfavorites / Tree Climber Amur LeopardАмурский леопард на дереве
Амурский леопард на дереве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Қоплон ўз ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ҳаттоки бир неча метр баландликдан ўзини ташлаб юборишга мажбур бўлади.
Зимбабведаги Қуйи Замбези миллий боғида бабуиннинг қоплон билан қарама-қаршилиги йиртқичнинг ўлими билан якун топишига бир баҳя қолди.
Қўриқхона ташриф буюрувчилари томонидан суратга олинган видео Maasai Sightings YouTube-каналида эълон қилинган.
Видеоролик муаллифи сўзларига кўра, қоплон дарахтга чиқиб бабуинларга ов қилмоқчи бўлган. Аммо йиртқичга маймунлар йўлбошчиси рўбаро келгач, қоплон учун ундан қочиб қутилишдан ўзга чора қолмаган.
Ўз ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида йиртқич ҳаттоки бир неча метр баландликдан ўзини ташлаб юборишга мажбур бўлган.
Видеога қолдирилган изоҳда ёзилишича, гарчи ёввойи табиатда қоплонлар бабуинлар ўлжасига айланган вақтлар кўп бўлган бўлса-да, ушбу видео қаҳрамони жабрланмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала