Колумнистлар

Рус-тожик қўшма ҳарбий машқлар – Афғонистондаги жиҳодчиларга огоҳлантириш

© SputnikРоссийско-таджикские учения на полигоне Фахрабад
Российско-таджикские учения на полигоне Фахрабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши билан террористик гуруҳларнинг шимолга кенгайиши, "Ислом амирлиги"нинг Марказий Осиё давлатларига ўтиши эҳтимоли кучаймоқда.
Россия ва Тожикистон таҳдидларни объектив баҳолаб, Афғонистон чегараси яқинида қўшма ҳарбий амалиётларни амалга оширмоқда.
19-23 апрел кунлари тожик-афғон чегарасидан 30-80 километр масофада жойлашган Ҳарб-Майдон, Самбули, Момирак полигонларида 201-Россия ҳарбий базаси ва Тожикистон Республикаси қуролли кучларининг 3500 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиси иштирокида маневрлар ўтказилмоқда.
Кучлар ва воситалар аксилтеррор операциясининг кенг кўламли эпизодларини ишлаб чиқишга имкон беради. Машқда 400 донагача қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника, жумладан Су-25СМ ҳужум самолётлари, Ми-24 ҳужум вертолётлари, Ми-8 ҳарбий транспорт вертолётлари, Т-72 танклари, БМП-2М пиёда жанговар транспорт воситалари, БТР-82А зирҳли транспорт воситалари, “Град", "Ураган" отишма ракета тизимлари, "Гвоздика" ва "Акация" ўзиюрар артиллерия қуроллари жалб қилинган. Мақсадли разведкани “Орлан-10”, “Гранат” ва “Леер” пилотсиз учар қурилмалар гуруҳи таъминламоқда.
Корабли Каспийской флотилии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Колумнистлар
Россия турли флотлар кемаларини Қора денгизда жамламоқда – нега?
Россиянинг Су-25СМ ҳужум самолётлари, Ми-24 ва Ми-8 зарба ва жанговар транспорт вертолётлар қуруқликда қўшинларни ҳаводан қўллаб-қувватлайди. Тожикистон қуролли кучларидан 2та Л-39 самолёти ва 2тадан Ми-24, Ми-8 вертолёти жалб қилинган. Бир вақтнинг ўзида осмонда 10 донадан ортиқ самолёт парвоз қилади, улар ҳаво ҳужумлари бажариш, десант қўшинларни етказиш ва колонналарни кузатиб бориш вазифаларини машқ қилади.
Россия ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари разведка ва шартли рақибни ҳаракатини аниқлаш йўлларини излаш машқларини бажаришди. Режалаштириш, бошқариш ва ўзаро алоқалар масалалари ишлаб чиқилмоқда. Қўшма машқларни Марказий ҳарбий округ (РФ) қўмондони генерал-полковник Александр Лапин бошқармоқда, бу тадбирнинг стратегик аҳамиятга эга бўлганлигидан далолат беради.
Айни пайтда қўшни Афғонистонда “Толибон”* ютуқлари фонида "Ислом давлати"* ва бошқа ўнлаб террористик гуруҳлар фаоллашмоқда. Ўтган ҳафта айниқса ташвиш уйғотди. Жанговар ҳаракатлар сони ошди, уларда 120 нафар аскар ва полициячи, 20 нафардан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди. 48 нафар жангари ўлдирилди.

Ҳарбий машқлар мазмуни

Армия авиацияси кўмагида ноқонуний жанговар гуруҳларни ўраб олиш ва йўқ қилиш операцияси бир вақтнинг ўзида бир нечта Тожикистон полигонларида бажарилди. Танк, артиллерия, разведка, муҳандислик бўлинмаларининг хизматчилари белгиланган ҳудудларга марш амалга оширишди, кўчма қўмондонлик пунктлари ташкил этилиб, ҳужум авиацияси, артиллериядан фойдаланган ҳолда жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаришга киришдилар. Машқ қатнашчиларнинг учдан икки қисми 201-Россия ҳарбий базаси мутахассислари.
Қўшинларни бошқариш "Стрелец" разведка, назорат ва коммуникация комплекси ёрдамида, разведка мосламалари, мақсадни белгилаш билан, шунингдек, радиолокатор ва дронлар ёрдамида амалга оширилади. Машқларнинг асосий мақсади - қўшинларнинг топшириқларни бажаришга тайёрлигини текшириш, мутахассисларнинг тайёргарлик даражаси, техник тайёрлиги ва қурол-яроғ билан жиҳозланган бўлинмаларни баҳолаш.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Колумнистлар
“Толибон”* қандай қилиб Афғонистондан АҚШ қўшинларини ҳайдаб чиқармоқда
Афсонага кўра, "Орлан" ва "Форпост" дронлари разведкачилар билан ҳамкорликда ноқонуний жанговар гуруҳ томонидан чегарадан ўтганини аниқлади ва координаталарни қўмондонлик пунктига етказди.
РЭБ маневр гуруҳи рақибнинг радиоэлектрон воситаларини блокировка қилди.
Гуруҳ қўмондонлиги зирҳли техника ёрдамида бир вақтнинг ўзида зарба авиацияси, артиллерия ва мотоўқчи бўлинмаларидан фойдаланиб, шартли душманни йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ми-8МТВ вертолётлари душманнинг қочиш йўллларини миналаштирди. Артиллерия шартли душманни "ўт қопи"да йўқ қилди. Ми-24 вертолётлари қолган жангариларига қарата сўнгги ҳаво ҳужумини амалга оширди.
Чегара яқинида қўшинларни жойлаштиришга доимий тайёр бўлиш - Тожикистон хавфсизлиги учун зарур шартдир. Апрел ойидаги маневрлар - 2021 йилдаги кенг кўламли ҳарбий машқларнинг бошланиши. Анъанага кўра, республика РФ Мудофаа вазирлиги ва КХШТ қўшма штабининг диққат марказида.
Тожикистон ҳудудида бир қатор машқлар режалаштирилган: "Пойск-2021" разведка кучлари ва воситалари билан, "Эшелон-2021" моддий-техника таъминотини шакллантириш. Шунингдек, "Взаимодействие-2021" КХШТнинг Коллектив тезкор кучлари билан қўшма машқлар. Маневрлар давомида қўшинлар бир нечта операцияларни - чегарадаги қуролли можарони локализация қилишдан тортиб, можародан кейин зарар кўрган давлат ҳудудида тартибга солишгача. Бу йилги КХШТ машғулотларининг деярли ярми Тожикистонда бўлиб ўтади. Бундай фаоллик ортиқча эмас, Марказий Осиё минтақасида вазият мураккаб.

Ҳавотирли статистика

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Пентагон ва НАТО иттифоқчилари чиқиб кетганидан кейин Афғонистон келажаги борасида ҳеч қандай кафолатлар йўқлигини айтди.
Сўнгги йилларда америкаликлар “Толибон”га қарши кураш олиб бориша олмади, ва истак ҳам йўқ эди, фақат Россия, Хитой ва бошқа бир қатор давлатларга нисбатан геосиёсий "тўғрилаб туриш" учун - Марказий Осиёдаги афғон плацдармини ушлаб туришга ҳаракат қилишди.
Здание Пентагона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Колумнистлар
Пентагон делегацияси Тошкентда: Ўзбекистон америкалик ҳарбийларга нима учун керак
Бироқ “Толибон” жангарилари АҚШ режаларини чиппакка чиқарди. Афғонистон Ислом Республикасининг шимолий вилоятлари исламистлар туфайли тобора "қайноқ" бўлмоқда. Қўшни давлатлар нима бўлаётганини хавотир билан кузатмоқда.
Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 16 апрел куни хорижий қўшинлар олиб чиқиб кетилгандан кейин мамлакат ҳалокатга учрамаслигини айтди, чунки фақат кучишлатар бўлинма ва ҲҲКда 40 мингга яқин афғон хизмат қилмоқда.
Аммо АҚШ ва НАТО учун энг яхши пайтларда Афғонистонда 200 минггача чет эл қўшинлари бўлган, улар “Толибон”ни мағлуб эта олмайдиган. 2020 йил феврал ойида АҚШ билан тинчлик битими тузилганидан бери “Толибон” ҳужумлар сонини 24 фоизга оширди.
Ўтган ҳафта жанговар ҳаракатларнинг бирида - Тожикистон билан чегарадош Торгунди шаҳрида – “Толибон” 2 афғон чегарачисини ўлдирди. Эртаси куни, 12 апрелда Мозори Шариф шаҳри (Тожикистон чегарасидан 50 км узоқликда) яқинида 2 афғон аскари ўлдирилди.
Шимолий чегарадаги Балх вилоятида, 13 апрел куни “Толибон” жангарилари 10 нафар афғон аскарини ўлдирди ва 5 нафар ҳарбий хизматчини асирга олди. Шу куннинг ўзидаАфғонистон шимолидаги Бадахшон вилоятида жангарилар афғон чегарачисини отиб ўлдиришди. 15 апрель куни чегарадаги Қундуз вилоятида “Толибон” билан отишмада 6 нафар афғон аскари ҳалок бўлди. Бундай рақамлар ва фактлар ҳукумат кучларининг Афғонистондаги террористик гуруҳларга самарали қарши туришга қодир эмаслиги ва жиҳодчилар томонидан Марказий Осиё давлатлари ва халқларига таҳдидлар кучайиб бораётганидан далолат беради.
* Россия ва қатор бошқа давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала