Ҳодисалар

Сирдарёда эвакуатор устида турган “Матиз” тезликни оширганлик учун жаримага тортилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишКомплекс автофиксации нарушений ПДД
Комплекс автофиксации нарушений ПДД  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Жарима майдончасига олиб кетилаётган “Матиз” 70 км/соат тезликда ҳаракатланганлик учун радарга тушган.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонда махсус эвакуатор устида турган “Матиз” тезликни оширганлик учун радарга тушди. Бу акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди.
© Сообщество "Водители Ташкента" в FacebookВ Узбекистане оштрафовали Matiz за превышение скорости на эвакуаторе
В Узбекистане оштрафовали Matiz за превышение скорости на эвакуаторе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
В Узбекистане оштрафовали Matiz за превышение скорости на эвакуаторе
ИИВ матбуот хизмати котиби Шоҳрух Ғиёсов Sputnik нашрига бу воқеа Сирдарё вилоятида рўй берганини маълум қилди ва техник хато эканини таъкидлади.

“Бу техника ва баъзан шунақа хатоликлар бўлиб туради. Бунда одам иштироки жуда минималдир. Кетаётган вақтда эвакуаторнинг рақами кўринмаган, тизим эса “Матиз” автомобилининг рақами унинг рақами деб қабул қилган. Натижада у жаримага тортилган. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бутун дунёда кузатиладиган ҳолат”, - деди ИИВ вакили.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг аниқлик киритишича, бу ҳолат Гулистон шаҳри Ўзбекистон кўчасида содир бўлган. “Мерседес-Бенц Спринт” русумли махсус эвакуатор юк машинаси тезликни оширганлиги сабабли жарима солиш тўғрисидаги қарор тасдиқланган. Жаримани эвакуатор юк машинаси ҳайдовчиси тўлайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала