Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида авиарейслар сони кўпайди

© © Пресс-служба "Сомон Эйр"Сомон Эйр представила новую униформу для бортпроводников и пилотов
Сомон Эйр представила новую униформу для бортпроводников и пилотов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Oбуна бўлиш
Душанбе-Тошкент йўналишида қўшимча парвозлар очилишини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Душанбе-Тошкент йўналишида қўшимча парвозлар очилиши эълон қилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон “Сомон Эйр” авиакомпанияси матбуот марказига асосан.
Энди парвозлар ҳафтада 2 марта - душанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Душанба куни Тожикистон пойтахтидан учиш вақти соат 09:30, Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 11:50да амалга оширилади. Жума куни Душанбедан парвоз эрталаб соат 09:20да, Тошкентдан соат 11.20да амалга оширилади.
В Таджикистане представлена новая парадная и полевая форма для женщин-милиционеров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Тожикистонда аёл-милиционерлар янги формада иш бошлайди - фото
Ўзбекистон томонининг талабига асосан чет элдан келган барча йўловчилар парвоздан 72 соат олдин коронавирусга ПЦР-тестдан ўтишлари керак. Ҳужжат рус ёки инглиз тилларида бўлиши керак. Тест 2 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли эмас.
Бу шартлар бажарилмаган ҳолатда ва COVID-19 аломатлари бўлган йўловчилар рўйхатга олинмайди ва самолётга қўйилмайди.
Шунингдек, Ўзбекистондан Тожикистонга учадиганлар учун ҳам худди шундай коронавирус инфекцияси йўқлиги ҳақида маълумотнома (ПЦР-тест) бўлиши керак (3 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно).
Тошкентдан Душанбеда саёҳат қилаётган чет элликларда Тожикистон ваколатли органидан кириш учун рухсатнома ёки виза ва COVID-19 йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома бўлиши керак.
Янгиликлар лентаси
0