Тошкентдаги Анҳор каналидан номаълум эркак жасади топилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишОчистка дна водоема от мусора
Очистка дна водоема от мусора  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Oбуна бўлиш
Анҳор каналида номаълум эркак жасади топилди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак маҳалласидан оқиб ўтувчи Анҳор каналида номаълум эркак жасади топилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Празднование Ураза-байрам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Масжидда телефон ўғирланди. 23 ёшли эркак ушланди
Воқеа жойига етиб борган Шайхонтоҳур тумани прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳ томонидан мурдани кўздан кечириш жараёнида унда куч ишлатиш ҳолатлари ва тан-жароҳатлари аниқланмаган.
Суриштирув ҳаракатлари давомида 21 апрель куни қўл бармоқ изларини текшириш орқали мурданинг шахси аниқланган.
Марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0