Россия

Владимир Путин бугун Федерал кенгашга мурожаат йўллайди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Охирги икки кунда президент оммавий тадбирларни ўтказмаган, матн устида ишлаган.
ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. РФ президенти Владимир Путин чоршанба куни Федерал кенгашга мурожаат йўллайди, кутилишича, давлат раҳбари тизимли қўллаб-қувватлов чоралари ҳақида тўхталиб, пандемиядан сўнг давлат ривожланиши йўналишларини белгилаб беради.
Худди бир йил аввалгидек тадбир "Манеж" Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади. Ҳукумат аъзолари, депутат ва сенаторлар, шунингдек, губернаторлик корпуслари ушбу тадбирга таклиф этилган.
Пандемия шароити туфайли матбуотнинг тадбирдаги иштироки тартиби бироз щзгарган: журналистлар уч марта коронавирусга тест топшириб, манфий деб топилган натижани олишлари керак эди.
Мурожаат Москва вақти билан 12.00да бошланади.
Президент чиқиши асосий телеканалларда тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади, аммо эфир вақти 1 соат этиб чекланган.
Путин 11 март санасида мурожаат устида иш бошлаганини айтган эди.
Охирги икки кунда президент оммавий тадбирларни ўтказмаган, матн устида ишлаган.
Душанба куни кечки вақт Путин сўнгги кунларда бош вазир, бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар билан доимий алоқада бўлганлигини, "улар айрим муҳим йўналишларда нуқта қўйиш учун келишувга келишга яқинлигини" маълум қилган эди.
Экспертларнинг аксарияти президент мурожаати "постковид" характерига эга бўлади, дея фикр билдирганлар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала