Жамият

Хивада ноанъанавий кўринишдаги қадимий қудуқ топилди

© Академия наук РУзВ Хиве во время ремонта наткнулись на древний колодец
В Хиве во время ремонта наткнулись на древний колодец - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
“Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида қадимий қудуқ топилди. У тахминан бундан 100-150 йил олдин қурилган.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасида қадимий қудуқ топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қудуққа қўриқхона ҳудудида таъмирлаш ишлари вақтида дуч келинган. Унинг ноанъанавий кўриниши турли хил фаразларга сабаб бўлмоқда.
Чунки бу қудуқ бошқа сув қудуқлари каби пастдан тепага торайиб кетмасдан унинг барча қисмида диаметри бир хил яъни, 2,6 метрни ташкил қилади. Чуқурлиги 5,6 метрга тенг.
В Сурхандарье найден пищевой склад Кушанской империи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2020
Жамият
Шов-шувларга сабаб бўлган Сурхондарёдаги топилма ҳақида маълумот берилди
Қадимги анъанага кўра, қудуқнинг асоси, яъни пойдевор қисмига Хоразм шароитида кўп учрайдиган дарахт, тут ёки гужумдан ёғоч пойдевор ўрнатилган. Ёғочнинг қалинлиги 16 см атрофида. Қудуқ деворларига 25х25х6 см ўлчамдаги пишган ғишт нозик дид билан терилган. Ғиштлар юзасида ромбсимон белгилар мавжуд.
Қудуқ тахминан бундан 100-150 йил олдин қурилгани тахмин қилинмоқда.
Ҳозир олимлар мазкур қудуқдан айнан нима мақсадда фойдаланилганлигини илмий жиҳатдан ўрганмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала