ИИВ маданият саройида кўнгиллилар тақдирланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВо Дворце культуры МВД проходит награждение волонтеров
Во Дворце культуры МВД проходит награждение волонтеров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Oбуна бўлиш
ИИВ маданият саройида пандемиянинг оғир даврлари ҳамда Сардоба сув тошқинида жонбозлик кўрсатган кўнгиллилар, шифокорлар, ИИВ ва МВ ходимлари тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Бугун ИИВ Маданият саройида коронавирус пандемияси ҳамда Сардоба тошқинида жабр кўрганларга ўз ёрдамини аямаган турли хизмат ходимларидан иборат кўнгиллилар гуруҳининг фаолиятига бағишланган "Биз биргаликда кучлимиз" шиори остида тадбир бўлиб ўтмоқда. Sputnik мухбири хабарига асосан.

Унда оғир дамларда ўз инсонпарварлик ёрдамини аямаган кўнгилли фуқаролар, шифокор ва ҳамширалар, ИИВ ва Мудофаа вазирлиги ходимлари медаллар ва эсдалик дипломлари билан тақдирланмоқдалар.

2020 йил нафқат Ўзбекистон, балки бутун дунё учун энг қийин ва мураккаб бўлган воқеаларга бой йил сифатида эсда қолди. Кўнгиллилар ушбу мураккаб дамларда, худди нажот фаришталаридек зарур жойларга етиб бориб кўплаб ишларни амалга ошришди, - дейилган хабарда.
Короновирус пандемияси билан катта кураш кетаётган бир пайтда, Сардобада сув тошқини содир бўлгани ҳақида хабар тарқалганида ҳам - кўнгиллилар четда қараб турмадилар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваВо Дворце культуры МВД проходит награждение волонтеров
Во Дворце культуры МВД проходит награждение волонтеров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Во Дворце культуры МВД проходит награждение волонтеров
2 май куни 45 нафар кўнгиллилар Сардобага етиб боришди ва табииф офат эпицентрида ишлаётганлар учун озиқ-овқат ва бошқа керакли нарсалар олиб боришди. Шу тариқа май ойининг ўзида 120 тонна юк етказиб берилди. У ерга саховат тадбирлари 7-8 июнга қадар давом этди.
Инсонпарварлик юкларини етказиб бериш учун Мудофаа вазирлиги шунингдек Гулистон шаҳар ички ишлар бошқармаси ва йўл ҳаракати бошқармаси ходимлари яқиндан ёрдам бердилар. СOVID-19 билан оғриган беморларга қўлқоплар, ниқоблар, костюм, пойафзал копламаси, пульсоксметрлари юборилди.
Шифокорлар ва ҳамширалар, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ходимлари ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, қайноқ дақиқаларда кўнгиллилар билан ёнма-ён хизмат қилишди.
Янгиликлар лентаси
0