Мигрантлар коронавирусга қарши эмланиши мумкин – Москва муфтийси

© SputnikАльбир Крганов
Альбир Крганов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Oбуна бўлиш
Мигрантлар коронавирусга қарши эмланиш имкониятига эга - Альбир Крганов.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Россияда қонуний мигрантлар коронавирусга қарши эмланиш имкониятига эга ва буни амалга ошириши керак, деди Россия мусулмонлар кенгаши раҳбари, Москва муфтийси Альбир Крганов. РИА Новости хабарига асосан.
Аввалроқ, Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко МДҲ давлатлари меҳнат миграциясининг аввалги ҳажмини тиклашга тайёргарлик кўриш, бу жараён санитария талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш зарур деб айтган эди.
Кргановнинг сўзларига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият аста-секин нормал ҳолатга келмоқда, одамлар эмланмоқда, Россияда қонуний мигрантлар сонини тиклаш ҳақида ўйлаш керак.

"Биз мигрантларни - мамлакатга келаётганларни ҳам, Россияда бўлганларни ҳам эмланишга чақирамиз. Россияда қонуний мигрантларни эмлаш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Улар эмланмоқда. Мигрантлар, айниқса хизмат кўрсатиш соҳасида - озиқ-овқат етказиб бериш, таксида ишлаётганлар эмланишидан ҳамма манфаатдор ", - деди Крганов.

Председатель Духовного управления мусульман Москвы и Центрального региона, заместитель председателя Координационного совета по противодействию терроризму при Общественной палате РФ Альбир Крганов - Sputnik Ўзбекистон
Альбир Крганов
Россия мусулмонлар кенгаши раҳбари
Аввалроқ у мигрантлар ўз ҳуқуқий мақомини тартибга солишга чақирганди ва "бунинг учун барча шароитлар яратилган" деб таъкидлаганди.
"Россия мусулмонлар кенгаши, лойиҳамиз доирасида - Мигрантларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва маданий адаптацияси маркази - маърифий тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз - доимий равишда миграция рўйхатидан ўтиш кераклиги ва бунинг учун нима қилиш кераклиги ҳақида айтамиз: ҳужжатларни тақдим этиб, уларни қандай тўлдириш кераклигини тушунтирамиз. Айни вақтда марказда ўз ҳуқуқий мақомини тартибга келтирмоқчи бўлган бир неча минг мигрант билан мулоқот қилинмоқда. Биз уларга ёрдам қўлини чўзишимиз керак", - деб тушунтирди муфтий.
Унинг сўзларига кўра, легаллаштириш йўлидаги муаммолардан бири - бу бозорда фаолият юритадиган фирибгарлар. "Бундан мигрантларни тўсиш керак. Бу мигрантлар учун ҳам, россияликлар учун ҳам яхши", - деб хулоса қилди Крганов.
Апрел ойи бошида коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб РФ иш берувчилар учун COVID-19га қарши эмлашни мажбур қилишни режалаштирмаганлигини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0