Колумнистлар

Миллий манфаатлар ва “қизил чизиқни” – биз ўзимиз белгилаймиз

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишЕжегодное послание президента РФ Федеральному Собранию
Ежегодное послание президента РФ Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Россия барча билан яхши муносабатларда бўлишни истайди, лекин кимдир буни заифлик деб ҳисобласа, у қаттиқ пушаймон бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Владимир Путин ўзининг пандемиядан сўнгги Федерал кенгашга илк йўлланмасида, Россия ушбу мисли кўрилмаган эпидемияни енггиб бораётганига тўлиқ ишонч билдирди.
Россия президенти сўзларида ўзига ортиқча ишонч ёки ўз-ўзини мақташ эмас, аксинча энг оғир ва охири номаълум вазиятларда халқ кучига ишонганини маълум қилди.
“Ўз тарихи давомида бизнинг халқимиз бирдамлик эвазига ғалабаларга эришган, қийинчиликрни енгиб ўтган. Бу сафар ҳам фуқаролар, давлат ва жамият биргаликда ҳаракат қилишди. Бирдамликда биз касалликнинг олдини олдик. Биз учун оила, дўстлик, ўзаро ёрдам ҳамда кўнгилчанлик - биринчи навбатга чиқди. Айрим “прогрессив яккахонлар” баъзида мазах қиладиган, қатор мамлакатларда унутилаётган айнан мана шу маънавий қадриятларимиз – бизнинг кучимизга куч қўшди. Мана шу қадриятларни биз бундан буён ҳам ҳар доим ҳимоя қиламиз”, - деди Владимир Путин.
Коронавирус Россиянинг асосий муаммоси – демографик муаммони янада оғирлаштирди. Айнан шу сабабли ҳам Владимир Путин аҳолини асраб авайлаш, унинг сонини кўпайтиришга қаратилган стратегик курсни белгилаб берди. Оилалар ва болаларга қаратилган қўшимча молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари эълон қилинди. Путин демография соҳасидаги вазиятни “фавқулодда” деб атадаи ва 1 июлдан бошлаб оилалар ва болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мутлақ янги тизим ишлаб чиқишни топширди.
Бугунги кунда болали оилаларни қўллаб-қувватлаш учун мавжуд барча қўшимча тўловларга яна 8 ёшдан 16 ёшгача болалари бўлган оилаларга ҳар ойда қўшимча тўловлар белгилаш маълум қилинди.
В случае необходимости ответ будет асимметричным, быстрым, жестким - Путин о международных отношениях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Видео
“Қилмишидан пушаймон бўлади”: Путин иғвогарларни огоҳлантирди
Иккинчидан, 7 ёшгача болага қараётган оналарга, иж стажига қараб, ойлик маошининг 100%гача нафақа тўланади.
Учинчидан, материал қийин аҳволда бўлган ҳомиладор аёллар учун ҳам ойлик тўловлар жорий этилади. Ушбу аёллар давлат ҳимоясини ҳис қилишлари керак, деди президент.
Ўтган йилда амалга оширилган бир марталик тўловлар буй ил ҳам тўланади. Август ойида ҳар бир мактаб ўқувчиси учун 10 минг рублдан тўлаб берилади.
Хуллас, шубҳа йўқ-ки, келажакда болали оилаларни қўллаб қувватлаш чоралари янада кўпаяди, ёрдам бериш шакллари оширилади. Асосий мақсад – уч болали оилаларни жамиятда нормал ҳолатга айланиши керак.
Чунки ҳозир Россия учун энг катта чақириқ айнан мана шу демографик вазиятдир. Халқаро майдондаги вазиятни ҳам фавқулодда дейиш мумкин, лекин унинг ҳеч қандай бурилишлари Россияга хавф солаётгани йўқ.
Президент йўлланмасининг ташқи сиёсатга оид қисми анча қисқа, лекин руҳан очиқ ва ҳаяжонли бўлди.
Биз билан юқоридан туриб гаплашиш фойдасиз – биз ҳар доим ўз нуқтаи назаримизни ва манфаатларимизни ҳимоя қилишни йўлини топамиз, деди Путин ва Россини жаҳлини чиқармасликни маслаҳат берди.
"Айрим давлатларда қандайдир хунук одат пайдо бўлган: ҳар икки гапнинг бирида Россияни тилга олишади, нимададир айблашади. Бу қандайдир спортнинг янги турига айланиб қолган – ким баландроқ бирор нима дейди.
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Россия
Владимир Путин бугун Федерал кенгашга мурожаат йўллайди
Бу вазиятда биз ўзимизни жуда босиқ, камтарин тутмоқдамиз. Кўпинча бундай душманона ҳаракатларга ёки безбетликка умуман жавоб бермаймиз. Биз халқаро мулоқотнинг барча иштирокчилари билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш тарафдоримиз. Лекин ҳаётда эса, Россияни эса гоҳ у ерда гоҳ бу ерда сабабсиз айблашмоқда. Бундай давлатлар атрофида, Шерхан атрофида бўлгани каби, бир тўп “майда Табакалар” пайдо бўлиб, ўз ҳукмдорининг кўнглини олиш мақсадида, қўшилиб увиллашмоқда. Киплинг буюк ёзувчи бўлган”, - деди Путин.
Россия, дарҳақиқат, барча билан яхши муносабатларда бўлишни, кўприкларни бузмасликни истайди. Лекин кимдир буни бефарқлик ёки заифлик деб ҳисобласа ва қолган кўприкларни портлатиб юбормоқчи бўлса, - билиб қўйсин, Россиянинг жавоби мувофиқ, тез ва қаттиққўл бўлади.
Ҳар қандай иғво ва хавфсизликка таҳдид солувчи ҳаракатлар ташкилотчилари қилган ишларидан жуда қаттиқ пушаймон бўлишади. Улар узоқ йиллар давомида бундай пушаймон бўлмаган.
Бу билан Путин ҳеч кимга пўписа қилгани йўқ – у фақатгина Россияни чеклашга бирор қизил чизиқ чегарасига солиб қўйишга ҳаракат қилаётганларни ҳушини келтирмоқчи эди холос.
Умид қиламанки ҳеч ким Россияга қарши, рус дунёсига қарши "қизил чизиқни" кесиб ўтишга ботинмайди. Ушбу чизиқ қаердан ўтишини биз ҳар бир вазиятда ўзимиз ҳал қиламиз, - деди Путин.
Биз ўз миллий манфаатларимизни ва рус дунёси манфаатларини ўзимиз белгилаймиз, хоҳ мамлакат ичида ҳоҳ дунё аренасида бўлсин. Бу кимгадир ёқмаслиги мумкин, лекин бундан буён бу билан ҳисоблашишга тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала