Москвада қанча мигрант бор?

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПешеходы идут по Патриаршему мосту в Москве
Пешеходы идут по Патриаршему мосту в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Oбуна бўлиш
Москвада сал кам 800 минг нафар мигрант истиқомат қилмоқда - Москва ИИБ Миграция бошқармаси.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Бугунги кунда Москвада сал кам 800 минг нафар мигрант истиқомат қилмоқда, деб маълум қилди Москва ИИБ Миграция бошқармаси бошлиғи Дмитрий Сергиенко.
Унга кўра, Москвада чет эл фуқароларининг сони 21 фоизга камайди, яъни 789 мингни ташкил қилмоқда. Ўтган йили шу даврида миллиондан зиёд киши бўлган.
Энг кўп мигрантлар – Қирғизистондан, Москвадаги чет эл фуқароларининг умумий сонининг 30 фоизини ташкил қилади. 2-ўринда - Ўзбекистон (27%), 3-ўринда - Тожикистон (20%).
Начальник Главного управления по вопросам миграции МВД России генерал-лейтенант полиции Валентина Казакова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Мигрантлар "соядан чиқишга” қўрқмаслиги керак - Казакова
Эслатиб ўтамиз, Россиядаги нолегал мигрантлар сони очиқланганди. ИИВ маълумотига кўра, мамлакатда 332 минг нафар нолегал ўзбекистонлик меҳнат мигранти бор.
Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова мамлакатда қолиш ва ишлашни давом эттириш истагидаги чет эл фуқаролари миграция рўйхатидан ўтиши зарурлигини таъкидлаган эди ва уларни соядан чиқишга чорлаган эди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги фуқароларни 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга чақирганди.
Янгиликлар лентаси
0