Нидерландия компанияси Сурхондарёда янги ИЭС қуради

© Пресс-служба Минэнерго УзбекистанаНидерландская компания Stone City Energy построит новую ТЭС в Сурхандарье
Нидерландская компания Stone City Energy построит новую ТЭС в Сурхандарье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Oбуна бўлиш
ИЭСнинг қуввати 1 560 МВт бўлади ва лойиҳанинг умумий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Нидерландиянинг “Stone City Energy” компанияси Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станциясини (ИЭС) қуради. Бўлажак станциясидан электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим 19 апрель куни имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
ИЭСнинг қуввати 1 560 МВт бўлади ва лойиҳанинг умумий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳанинг ишга тушиш муддати 2024 йил якуни.
“Замонавий технологиялардан фойдаланиш натижасида барпо этилиши режалаштирилган янги иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард куб метр табиий газ сарфига эга бўлиб, 1,1 миллиард куб метр газни тежайди. Унинг фойдали иш коэффициенти 63 фоизни ташкил этади”, - дейилган хабарда.
Турецкая компания Aksa Enerji строит в Ташкентской области две ТЭС общей мощностью 470 МВт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Турк компанияси Ўзбекистонда қуввати 470 МВт бўлган иккита ИЭС қурмоқда
Лойиҳа доирасида энг янги технологиялар, шу жумладан HL синфидаги замонавий “Siemens Energy” ишлаб чиқарган буғ-газ қурилмалари татбиқ этилади.
Станция қурилиши давомида 2 000 дан ортиқ иш ўрни яратилади ва ИЭС ишга туширилгач, 150 нафарга яқин мутахассис доимий иш билан таъминланади.
2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб ўтказилган тадқиқотлар натижада Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши учун 150 гектар ер майдони ажратилди.
Ҳужжатларга кўра, инвестор ушбу иссиқлик электр станциясини лойиҳалаштиради, молиялаштиради, қуради, ишга туширади, 25 йил давомида фойдаланади ва бошқаради.
Янгиликлар лентаси
0