Ўзбекистонда ёмон йўллар сабаб қарийб 2 йил ичида 191 киши ҳалок бўлган

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишВ связи с новыми правилами ПДД вырос спрос на автомобильный знак "Шипы"
В связи с новыми правилами ПДД вырос спрос на автомобильный знак Шипы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Oбуна бўлиш
Йўллар ёмонлиги сабаб 2 йил ичида содир бўлган 530 дан ортиқ ЙТҲ оқибатида 191 киши ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилда ва 2020 йилнинг 8 ойи ичида таъмирланмаган йўллар сабабли 532 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Уларда 191 киши вафот этиб, 511 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурҳонов маълум қилди.
Таъкидланишича, мазкур ЙТҲлар автомобиль йўлларининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, таъмирлаш ишлари охирига етказилмасдан қолиб кетган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган жойларда содир бўлганлиги қайд этилган.
ДТП с участием 5 машин в Учтепинском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2021
Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ЙТҲларнинг олдини олиш, ҳаракат иштирокчиларига қулайликлар яратиш юзасидан маҳаллий ҳокимликлар ҳамда тегишли ташкилот ва идораларга 2017—2020 йиллар давомида жами 6709 та тақдимнома киритган бўлса-да, уларнинг 3173 таси ёки 45 фоизи белгиланган муддатларда ижро этилмаган.
Бурҳоновнинг сўзларига кўра, тақдимномалар ижросини таъминламаган мутасаддиларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш керак.
Янгиликлар лентаси
0