Видео

“Қилмишидан пушаймон бўлади”: Путин иғвогарларни огоҳлантирди

Россия президенти Владимир Путин Федерал кенгашга йўллаган мурожаатида халқаро муносабатларга тўхталиб ўтди.
Путин сиёсатда белгиланган чегараларни кесиб ўтаётган айрим мамлакатларни огоҳлантирди.
“Биз ҳақиқатдан ҳам муносабатларни узишни истамаймиз. Бироқ агар кимда-ким эзгу ниятларимизни лоқайдлик ёки заифлик сифатида қабул қилса ва ўзи муносабатларни узишни ниятида бўлса, у Россиянинг жавоби асимметрик, тезкор ва ўта кескин бўлиши билиб қўймоғи даркор”, - деди Россия етакчиси.
Путин Россия хавфсизлигига таҳдид қилаётган иғвогарлар “шундай пушаймон бўлишадики, шу пайтгача улар бундай афсусланиш нималигини билишмаган” деб қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала