Жамият

Россиянинг “Royal Flight” авиакомпанияси Андижонга мунтазам парвозлар учун рухсат олди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишСамолет Boeing 757-200 авиакомпании Royal Flight
Самолет Boeing 757-200 авиакомпании Royal Flight  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Таъкидланишича, “Royal Flight” парвозларни Boeing 757-200 ҳаво кемасида амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Россиянинг “Royal Flight” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалган ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Ўзавиация” агентлиги Россия авиакомпаниясига 2021 йил 21 апрель куни Москва – Андижон - Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берган.
Таъкидланишича, “Royal Flight” парвозларни Boeing 757-200 ҳаво кемасида амалга оширади.
Самолеты авиакомпании Turkish Airlines - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Жамият
“Turkish Airlines” Истанбулдан Урганч ва Фарғонага мунтазам парвозлар учун рухсатнома олди
Аввалроқ Россиянинг “Red Wings” авиакомпанияси Екатеринбург ва Челябинскдан Ўзбекистон шаҳарларига парвозлар амалга оширишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан коронавирус сабаб вақтинча тўхтатиб қўйилган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги мунтазам парвозлар қайта тикланган. Улар ҳафтасига икки маротаба амалга оширилмоқда. Қолган парвозлар эса махсус чартер рейслар ҳисобланади.
Мунтазам парвозлар Россиянинг "Аэрофлот" компанияси томонидан "Москва — Тошкент — Москва" йўналишида ҳар якшанба кунлари амалга оширилади. "UzAirways" эса "Тошкент — Москва — Тошкент" йўналиши бўйича ҳар шанба кунлари учади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала