Жамият

Рутан коронавирусга қарши энг самарали дори - Ўзбекистон олимлари

© Агентство по развитии фармацевтикиЛекарство против гриппа произведенное в Узбекистане передали в Минздрав
Лекарство против гриппа произведенное в Узбекистане передали в Минздрав - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Рутан – барча РНК вирусларга қарши самарали ишлайди: грипп, ЎРВИ, гепатит С, коронавирус ва бошқа вирусли касалликлар.
ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистон олимлари томонидан яратилган Рутан – коронавирусга қарши энг самарали дори воситаси. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон фанлар академияси олимлари маълум қилишди.
Анжуманда сўзга чиққан, Биоорганик кимё институти директори, академик Шавкат Салихов айтишига қараганда Рутан коронавирусга қарши бошқа мавжуд дориолардан бир неча жуда муҳим устуворликка эга:
1.
Рутан - коронавируснинг бирданига 2та оқсили кўпайишини чеклайди. Ҳозирги машҳур дорилар (Ремдисивир, Фавирапир ва бошқалар) фақат битта оқсилга қарши ишлайди;
2.
Рутан – келиб чиқиши табиий модда (танин) бўлгани сабабли, унинг токсик таъсири жуда кам. Синов вақтида унинг дозаса 500 баравар оширилганида ҳам ҳеч қандай ножўя ҳолатлар кузатимаган. Шу сабабли ҳам Рутан аптекаларда рецептсиз сотувга чиқарилади;
3.
Рутан - жуда арзон. Бугунги кунда давлатга Ремдисивир – 3,5 млн сўм, Фавирапир – 1,5 млн сўмга тушмоқда. Рутан эса – 100 минг сўмдан арзон бўлади. Рутан ҳақиқий "халқ дориси" дейди Салихов.
Рутан, аслида, Ўзбекистон олимлари томонидан 5 йил олдин РНК вирусларга, биринчи навбатда гриппга қарши дори сифатида ишлаб чиқарилган. Коронавирус пайдо бўлганидан сўнг, 19,5 минг упаковка Рутан синов тариқасида Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилган.
Дастлабки синовларда коронавирусга чалинган беморларда Рутан 25 мг таблетка кўринишида қўлланилган вируснинг енгил шакли билан касалланганларда жуда яхши натижа кўрсатган, лекин ўрта ва оғир касалларда - натижа бермаган.
Лекарство против гриппа произведенное в Узбекистане передали в Минздрав - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2020
Жамият
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дори COVID-19га қарши 78% самарадорлик кўрсатди
Олимлар вазиятни ўрганиб чиқиб, бир таблеткада Рутан миқдорини 100мг гача оширишга қарор қилишган ва шундан сўнг “Рутан 100” дориси пайдо бўлган.
Айни дамда ушбу дори барча керакли синовлардан ўтиб, рухсатнома ва сертификатларни олган. Биоорганик кимё институти “Радекс” корхонаси билан уни ишлаб чиқаришга шартнома имзолаган.
Корхона директори матбуот анжуманида хабар қилишига кўра, Апрел ойининг охирида Рутан 100 таблеткаларини ишлаб чиқариш бошланади ва май ойининг ўрталарида у аптекаларда пайдо бўлиши мумкин.
Шавкат Салихов айтишига кўра, бугунги кунда одам шамолладими, температураси чиқдими – демак вирус одам ичига кирган. Бунда касалликнинг биринчи кунидан, иложи бўлса биринчи соатидан Рутан ичиши керак. Ана шунда у касалликни олдини олади, оғирлаштирмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала