Шавкат Мирзиёев июнь ойида Тожикистонга сафар қилади

© Пресс-служба президента ТаджикистанаЭмомали Рахмон встретил Шавката Мирзиёева в аэропорту Душанбе
Эмомали Рахмон встретил Шавката Мирзиёева в аэропорту Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак ташрифини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил июнь ойининг биринчи ярмида Тожикистонга ташриф буюради.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 21 апрель куни Душанбе шаҳрига Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакилларидан иборат экспертлар делегацияси ташриф буюрган.
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Улар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва сув-энергетика, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади.
Экспертларнинг иш натижалари Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Хўжанд шаҳрида 24 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувида тақдим этилади.
“Икки мамлакат бош вазирлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил июнь ойининг биринчи ярмида Тожикистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнини ҳам муҳокама қилади”, - дейилган хабарда.
Хусусан, олий даражадаги тадбир дастурини мазмунли тўлдириш масалалари, жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонга ташрифи давомида имзоланиши мўлжалланган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тожикистонга илк расмий давлат ташрифи билан 2018 йил 9 март куни борган эди. Ўша йилнинг август ойида эса Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкентга сафар қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0