Жамият

Тошкентда бедарак йўқолган 17 ёшли йигит 6 кундан бери қидирилмоқда - фото

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишМигалка
Мигалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Тошкентда бедарак йўқолган Иброҳим Мелиев қидирилмоқда - Тошкент шаҳар ИИББ.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Иброҳим Мелиев қидирилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 2004 йилда туғилган Мелиев Иброҳим Шавката ўғли 17 апрель куни соат 18.00 да Тошкент ш., Сергели тумани, Кўйлиқ 6 массиви, 4-уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 155-160 см, сочлари қора, кўзлари қора, танаси ўртача, лаблари ўртача.
Кийимлари: қизил футболка, қора джинси шим.
Алоҳида белгилари: 2-гуруҳ ногирони, қўлтиқтаёқ билан ҳаракатланади.
© ГУВД г. ТашкентаМелиевИброхим Шавкат угли
МелиевИброхим Шавкат угли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
МелиевИброхим Шавкат угли
Иброҳим Мелиев қаердалиги ҳақида маълумот бўлса, ички ишлар органларига ёки 102 рақами орқали хабар бериш сўралган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала