Жамият

Бухоролик йигит севгилисини "иссиқ-совуқ" орқали қайтаришни истаб, 3 минг $дан айрилди

© Sputnik / Олег Ласточкин / Фотобанкка ўтишГадалка
Гадалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
Тергов ҳаракатлари давомида,"иссиқ-совуқ"чининг бошқа жиноятга алоқадорликлари текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади, деб хабар берган Тергов департаменти.
ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Бухоролик эркак севган қизини "иссиқ-совуқ" орқали қайтаришни истаб, 3 минг долларидан айрилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг телеграм каналида хабар берилишича, воқеа март ойида юз берган.
Колдунья - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2019
Ҳодисалар
Фолбинга ишонган тошкентлик қиз ҳам йигитсиз, ҳам тилла тақинчоқсиз қолди
"32 ёшли Х.Ситора Бухоро шаҳрида яшаган Т.Шавкат ўзини “фолбин” деб таништириб, унинг севган қизини "иссиқ-совуқ" орқали қайтариб беришга ваъда қилиб, жами 3 000 АҚШ доллар пулларини алдов йўли билан қўлга киритган", - дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Ситорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, Х.Ситоранинг бошқа жиноятга алоқадорликлари текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала