Сиёсат

"C5+1" формати иштирокчилари ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қиладилар

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишМужчины в костюмах и с портфелями
Мужчины в костюмах и с портфелями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. 2021-йилнинг 23-апрел куни видеоконференцалоқа орқали Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг "C5+1" шаклидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади.
Учрашувда Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби иштирок этади.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан минтақавий сиёсат, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг иқтисодиёт, минтақада хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда Афғонистонда мустаҳкам тинчликка эришишга кўмаклашиш йўналишларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала