Дунёда

Магнит бўрони хавфи: Қуёшда қаторасига 3-кун чақнашлар юз берди

© Foto : GSFC/Solar Dynamics ObservatoryСолнечная вспышка и выброс корональной массы
Солнечная вспышка и выброс корональной массы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
Қуёшда қаторасига 3-кун чақнашлар юз бермоқда
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Қуёшда қаторасига 3-кун чақнашлар юз бермоқда – куни кеча 11 марта, бугун – уч марта қайд этилди.
Россия Фанлар академияси П.Н.Лебедев номидаги физика институти Қуёш астрономияси рентген лабораторияси маълумотига кўра, Қуёшдаги чақнашлар фаоллигининг кўрсаткичи - тўқ сариқ даражагача оширилди.

Таъкидланишича, пайшанба куни "Қуёшда С ва ундан юқори синфда бўлган 11 марта чақнаш қайд этилди". Жума куни Москва вақти билан соат 8.09, 5.37 ва 4.32да яна 3 марта чақнаш содир бўлди. Бундан ташқари, 25 апрел куни 40 % эҳтимоллик билан енгил магнит бўрони бўлиши башорат қилинмоқда.

Чақнашларнинг кучи А, Б, C, М ва Х баллар бўйича таснифланади: чақнаш вақтида Қуёшдан чиқадиган плазма булутлари Ерда магнит бўронларига олиб келиши мумкин.
Енгил бўрон - энергия тизимларининг ишлашида кичик узилишларни келтириб чиқариши ва жониворларга таъсир қилиши мумкин. Кучли бўронлар эса қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг ишламай қолишига, шунингдек саноат тармоқларида электр энергиясининг узилишига олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала