Жамият

Мўйноқда "Стихия" электрон мусиқа, санъат ва илм - фан фестивали ўтказилади

© Государственный комитет по развитию туризма республики УзбекистанВ городе Муйнак состоялся электронный музыкальный фестиваль “Стихия”
В городе Муйнак состоялся электронный музыкальный фестиваль “Стихия” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
Бунда жаҳонга машҳур мусиқа продюсери Нина Кравиз ҳамда Россия, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган турли мусиқий продюсерлар, мусиқачилар ва диджейлар иштирок этишади.
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрида 14-15 май кунлари навбатдаги "Стихия" электрон мусиқа, санъат ва илм - фан фестивали бўлиб ўтади.
Бунда жаҳонга машҳур мусиқа продюсери Нина Кравиз ҳамда Россия, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган турли мусиқий продюсерлар, мусиқачилар ва диджейлар иштирок этишади.
Форумда Ўзбекистон ва Россиядан келган олимлар, экологлар ва мутахассислар ҳам қатнашади.
Пресс-тур в Муйнак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Жамият
Мўйноқни бир вақтлар ташлаб кетганлар бугун афсусда - Оролбўйи ҳудудидан репортаж
Шунингдек, фестивалда "6 миллиард дарахт" ижтимоий акцияси ўтказилиб, жумладан, Мўйноқ шаҳрида 5 мингдан ортиқ дарахт экиш назарда тутилган. Лойиҳадан кўзланган мақсад минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш учун қурғоқчиликка чидамли бўлган бута ва мевали дарахтларни Мўйноқ шаҳри ва Орол денгизининг пастки қисмида босқичма-босқич экишдан иборат.
Мазкур лойиҳа Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда “Акустика факультети” МЧЖ ташаббуси билан “Ростех”, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Лойиҳани ҳомийлик маблағлари ва республика кўнгиллилари иштирокида доимий равишда амалга ошириш режалаштирилган.
"Стихия" - 2018-йилда мусиқий тадбир сифатида бошланган бўлиб, ҳозирда мусиқа, маданият, санъат ва илм-фаннинг кўп қиррали йўналишига айланган. Шунингдек, "Н + Стихия" илмий форуми мисолида қаралса, унда инсон фаолиятининг бугунги ва келажакка таъсири, экология ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш масалалари муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала