Жамият

Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишГруз с российской вакциной Sputnik V от коронавирусной инфекции covid-19
Груз с российской вакциной Sputnik V от коронавирусной инфекции covid-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
Ўзбекистонга Россиянинг "Спутник V" вакцинасининг биринчи партияси олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Вакцинани Ўзбекистонга олиб келишда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берди. Шунингдек олиб келинаётган вакцинанинг ярмини тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Россиянинг "Спутник V" вакцинасини Феврал ойида, вакцинанинг учинчи босқич синовлари тугаганидан сўнг амалга оширган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон Россияда 1 млн доза вакцина учун буюртма жойлаштирган эди.
Айни дамда Ўзбекистонда шифокорлар, ИИВ ходимлари, ўвитувчилар ва кекса ёшли кишиларни оммавий эмлаш жараёни олиб борилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра шу кунга қадар 450 мингдан ортиқ фуқаро эмлашдан ўтган.
Ўзбекистонда бугунги кунда 1 млн доза AstraZeneca вакцинаси ҳамда 1 млн ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала