Колумнистлар

Тарихнинг уқилмаган дарслари - Дмитрий Медведев

© Пресс-служба президента ТаджикистанаДмитрий Медведев на заседание Совета глав правительств стран-участниц Шанхайской организации сотрудничества
Дмитрий Медведев на заседание Совета глав правительств стран-участниц Шанхайской организации сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
“Катта куч билан тўқнашувдан қочиш, бу қўрқоқлик эмас - доноликдан дарак беради, чунки ўзини ўзи қурбон қилиш ҳеч қачон ва ҳеч қаерда афзал бўлмаган” (Сунь Цзы. Уруш санъати).
Сўнгги йилларда Россия ва АҚШ муносабатлари қарама қаршиликдан – совуқ уруш даврига қайтди десак муболаға бўлмайди. Санкциялар босими, пўписа ва қарама-қаршилик, фақат ўз манфаатини ўйлаш – буларнинг барчаси дунёда доимий беқарорлик пайдо бўлишига олиб келди.
Икки давлат муносабатлари узоқ вақт давомида ана шундай ҳолатда бўлса, буни кризис дейишади. Бундай инқироз муносабатларда янада кескин қарама-қаршиликлар даврига – “инқирозлар инқирозига” олиб келади. Бундай вазиятда ҳар қандай ножўя қадам, сабр етишмаслиги, айтилган ҳар бир сўзнинг стратегик вазнини баҳолай билмаслик – нафақат икки мамлакатни тўғридан тўғри ҳарбий тўқнашувга олиб келиши, балким бутун дунёни ўта оғир муаммолар гирдобига ташлаши мумкин.
Государственный флаг США у американского посольства в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Россия
Россия 10 нафар АҚШ элчихонаси ходимларини чиқариб юборади
Ана шундай кризис бизнинг тарихимизда аллақачон содир бўлган эди. Воқеа жойи - Кариб денгизи, воқеалар мазмуни – жуда ўхшаш.
Ўша даврлардаги АҚШ ташқи сиёсати бизни давлатни ҳам унга муносиб жавоб қайтаришга мажбур қилган эди. 1950 йиллар охири 1960 йиллар бошида Америка ўз ракеталарини Туркия, Жанубий Вьетнам ва Ливанда жойлаштириб СССРга таҳдид солган эди.
Бугун эса – бу Россияга қарши ташкил қилинган кампания, санкциялар, қўшни давлатлар билан Россияга қарши олиб борилаётган сиёсат, НАТОнинг Россия чегараларига яқин келиши, “Шимолий оқим – 2” қурилишига қаршилик қилиш, Шимолий денгиз йўли очилишидан хавотирга тушиш, Украина масаласи ва бошқалардан иборатдир. Ана шундай сиёсат натижалари ҳар куни намойиш этилмоқда.
Рақибга кўрсатилаётган таҳлика даражаси бўйича бугунги Россия, олдин СССР каби, АҚШдан анча ортда қолмоқда.
1960 йиллар бошида СССР томонидан АҚШга жавоб сифатида стратегик ракеталар Кубада жойлаштирилганида АҚШ ҳарбий кемаларини олиб келиб Кубани денгиз блокадасига олган ва ҳатто бостириб киришга тайёр бўлган эди. Ўшанда бу ҳолат - Кариб кризиси деб ном олган эди.
Американские флаги на фоне Капитолия в Вашингтоне, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Колумнистлар
АҚШ Россия давлат қарзига нисбатан “экстремал” санкциялар киритмоқчи
Унинг иккита эътиборга молик хусусияти бор.
Биринчидан, АҚШ қирғоқлари яқинида СССР стратегик қуроллари пайдо бўлиши, бу нафақат бизнинг давлатлар имкониятларини намойиш қилиш, балки рақиб томонидан СССРнинг қисқа муддат ичида дунёнинг исталган нуқтасида стратегик қуролларини жойлаштириш имкони борлигини англаш бўлган.

Иккинчидан эса, “урушга 5 дақиқа қолганда” икки давлат раҳбарлари вазиятга соғлом фикр билан баҳо бериб, ўзаро муросали қарор қабул қилган ҳолда – дунёни урушдан сақлаб қолгани бўлган.

Эътиборлиси, СССР ва АҚШ раҳбарлари баъзида тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, бошқа вазиятларда мутасадди вакиллар орқали гаплашиб – тенг ҳуқуқли мулоқот ўрнатишган. Бир-бирлари билан ультиматум ёки пўписалар орқали гаплашишмаган.
Кариб кризиси ҳал бўлганидан сўнг бутун 20-аср давомида икки буюк давлат уруш ёқасига ана шундай яқин келишмаган эди. Чунки уларнинг иккаласи ҳам ўша Инқироздан етарлича хулоса чиқариб олишганди: халқаро муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорлик қарама-қаршиликдан кўра афзалроқ.
Лекин бугун вазият бироз бошқача: АҚШ беқарор сиёсат томонга оғиб кетган. Бу Эрон ядровий дастуридан воз кечишда, Очиқ осмон шартномасидан чиқишда ва бошқа вазиятларда яққол кўринди. Ҳозир эса - янги президент танлаган оҳангда яққол билинмоқда.
Янги стратегик вазият - Вашингтоннинг ташқи сиёсатдаги беқарорлиги – асосан ички сабаблар туфайли вужудга келган. Лекин Ғарб етакчиси сифатида АҚШнинг обрўйи тушиши ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшмоқда, десак хато бўлмайди.
АҚШ маъмуриятининг янги тактикаси: бир томондан суҳбат қилиш кераклиги ҳақида гапириб, иккинчи томондан босимни кучайтиришдан иборат. Бунда демократларнинг сайлов олди ваъдаларини бажаришни, янги жамоада қарорлар қабул қилишда ягона сиёсий йўналиш йўқлигини ва америкача “миссионерликни” кўриш мумкин.
Яъни “биз ҳар доим ҳақмиз, сиз бизга қулоқ тутишингиз керак. Ҳамкорлар ва рақиблар ушбу йўналишни намуна сифатида қабул қилиб ушбу “дарс” учун биздан миннатдор бўлиши керак”, кабилида иш тутишдан иборат бўлмоқда.
Переговоры с участием госсекретаря США Энтони Блинкена и советника президента по нацбезопасности Джейка Салливана, а также главы канцелярии комиссии ЦК КПК по иностранным делам Ян Цзечи и министра иностранных дел Китая Вана И в Анкоридже, США - РИА Новости, 1920, 29.03.2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Колумнистлар
АҚШ яна ҳаммага ҳаётдан сабоқ бермоқчи. Россия ва Хитой алоҳида таклиф этиляпти
Икки президент телефон суҳбати давомида биз мулоқотга таклиф қилинган бўлсак, ундан сўнг дарҳол кескин талаблар ва Россияга қарши санкциялар киритилди, дипломатлар жўнатиб юборилди, Россия таҳдиди тўғрисидаги фармон имзоланди.
Бунга Украина Шарқида тобора кескинлашиб бораётган можарони ва АҚШ раҳбариятининг бизни ҳудудга қўшин юбориши ҳақидаги милитаристик баёнотлари - вазиятни янада кескинлаштирмоқда.
АҚШ СССРни тенг рақиб деб тан олган ва унинг фикрини, албатта, инобатга олган. Икки давлат ҳарбий-сиёсий паритети, НАТО ва Варшава шартномаси ҳарбий уюшмалари ҳамда халқаро ташкилотлар тизими бунинг учун хизмат қилган.
Лекин СССР тарқалиб кетгач, қандайдир вақт давомида паритет йўқолди. АҚШ 15 йиллар давомида улкан куч ва халқаро миқёсда мисли кўрилмаган ҳуқуқларга эга бўлди. Тарихда ҳеч қачон ҳеч қандай давлат бундай кенг имтиёзларга эга бўлмаган эди. Балки шу сабабли улар баравар суҳбат қилиш нималигини унутиб қўйишгандир?
АҚШ янги маъмурияти, ўзининг “дунё ҳукмдори” ва коллектив Ғарб ҳимоячиси ролини тиклашга ҳаракат қилмоқда, бир вақтнинг ўзида ўзларини ҳам бунга ишонтиришга уринган ҳолда. Лекин дунёда бошқа давлатлар ҳам уларга тенг инфратузилмавий имкониятлар, ҳарбий-сиёсий қудратга эга бўлиши мумкинлигини тан олиш учун уларда журъат етишмайди. Масалан Россия ёки Хитой.
Бугунги куннинг асосий саволи шундан иборат-ки, АҚШ янги маъмурияти ўтган асрнинг 60-йилларида АҚШ ва СССР раҳбарияти Кариб инқирози вақтида ўзлаштириб олган муроса дарсини уқиб олармикан?
Вазият чўғдек қизиган вақтда муаммоларни ҳал қилишга нима ёрдам беради?
Биринчидан, “ҳал қилувчи” қарор қабул қилиш нималарга олиб келишини тушуниб етиш. Агар ғалаба келтирадиган зарар келажакда ғолибнинг ўзини йўқ қилиб юбориши мумкин бўлса, у ҳолда бу ғалаба эмас.
Иккинчидан, тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш. Бу нафақат икки президент орасида телефон алоқасини ўрнатишни, балки рақибни сўзларини тинглашни, унинг мантиғи ва далилларига қулоқ солишни англатади.
Учинчидан, бу энг муҳими, нафақат муросага келиш кераклигини тушуниш, балки ўзи ҳам ана шундай муросаларга рози бўлиши керак. Диалогларни йўққа чиқарувчи ультиматум ва қўрсликдан воз кечиш лозим.
Айнан шунинг учун ҳам, “Россия жавоб беради” кабилидаги сўзлар тўғри боши берк кўчага олиб боради. Бу туннелнинг чиқиш жойи йўқ. Бу сўзларни қайта-қайта такролаш - ҳеч кимга ёруғлик олиб келмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала